Yuksak ma`naviyat — yengilmas kuch

ИСЛОМ КАРИМОВ

ЮКСАК МАЪНАВИЯТ –
ЕНГИЛМАС КУЧ



ISBN 978-9943-04-075-5

Тошкент
«Маънавият»
2008 www.ziyouz.com kutubxonasi

<yuklab olish>

Муҳтарам ўқувчи, Президентимиз Ислом Каримовнинг ушбу
китобида одамзот учун ҳамма замонларда ҳам энг буюк бойлик бўлиб
келган маънавиятнинг маъно-мазмуни, унинг инсон ва жамият
ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти, бу мураккаб серқирра тушунчанинг
назарий ва амалий томонлари ҳар томонлама кенг қамровли фикр
ва хулосалар орқали таҳлил этилади. Айни пайтда истиқлол
йилларида юртимизда миллий маънавиятимизни тиклаш, уни замон
талаблари асосида ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган
улкан ишлар, бу борада олдимизда турган мақсад ва вазифалар
ҳақида атрофлича фикр юритилади. Бугунги мураккаб глобаллашув
даврида маънавият соҳасида вужудга келаётган долзарб муаммолар,
халқимиз маънавиятини асраш ва юксалтириш, айниқса ёш
авлоднинг қалби ва онгини турли зарарли ғоя ва мафкуралар
таъсиридан сақлаш ва ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор
қаратилади.
Ғоят муҳим ва ҳал қилувчи масалалар ўртага қўйилган мазкур
асардан мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларининг юқори
синфларида, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил
олаётган ўқувчилар, олий ўқув юртларининг талабалари, олим ва
тадқиқотчилар, ўқитувчилар, ижодкор зиёлилар, кенг жамоатчилик
вакиллари, умуман, маънавият ва маърифат дунёси билан қизиқадиган
барча инсонлар фойдаланишлари мумкин.
www.ziyouz.com kutubxonasi  3
Ватанимизнинг келажаги, халқимизнинг эртанги куни,
мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори
авваламбор фарзандларимизнинг униб-ўсиб, улғайиб, қандай инсон
бўлиб ҳаётга кириб боришига боғлиқдир. Биз бундай ўткир
ҳақиқатни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак.

Ислом Каримов

МУҚАДДИМА
Бугун биз тарихий бир даврда – халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ
мақсадлар қўйиб, тинч-осойишта ҳаёт кечираётган, авваламбор ўз
куч ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва фуқаролик
жамияти қуриш йўлида улкан натижаларни қўлга киритаётган бир
замонда яшамоқдамиз.
Биз ўз тақдиримизни ўз қўлимизга олиб, азалий
қадриятларимизга суяниб, шу билан бирга, тараққий топган
давлатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, мана шундай олижаноб
интилишлар билан яшаётганимиз, халқимиз асрлар давомида орзиқиб
кутган озод, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этаётганимиз, бу йўлда
эришаётган ютуқларимизни халқаро ҳамжамият тан олгани –
бундай имкониятларнинг барчасини айнан мустақиллик берганини
бугун ҳаммамиз чуқур англаймиз.
Ана шу ҳақиқатни халқимиз ҳар томонлама тўғри тушуниб,
танлаган тараққиёт йўлимизни онгли равишда қабул қилгани ва
қўллаб-қувватлаётгани олдимизга қўйган мақсадларга эришишнинг
асосий манбаи ва гарови эканини ҳаётнинг ўзи тасдиқламоқда.
Биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги,
фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва
албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва
имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада
маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб
этади. Агар биз бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни,
қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз
ҳолига, ўзибўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас
қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган
маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир- www.ziyouz.com kutubxonasi  4
оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан
четга чиқиб қолишимиз мумкин.
Эл-юртимиз ўзининг кўп асрлик тарихи давомида бундай машъум
хатарларни неча бор кўрган, уларнинг жабрини тортган. Шундай
асоратлар туфайли тилимиз, динимиз ва маънавиятимиз бир пайтлар
қандай хавф остида қолганини барчамиз яхши биламиз. Ана шу
фожиали ўтмиш, босиб ўтган машаққатли йўлимиз барчамизга сабоқ
бўлиши, бугунги воқеликни теран таҳлил қилиб, мавжуд таҳдидларга
нисбатан доимо огоҳ бўлиб яшашга даъват этиши лозим. Ўз
тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг
келажаги йўқ. Бу ҳақиқат кишилик тарихида кўп бора ўз исботини
топган.
Маълумки, биз бошимиздан кечирган собиқ мустабид тузум
даврида миллий маънавиятни ривожлантиришга мутлақо йўл
қўйилмаган. Аксинча, халқимизнинг табиати, яшаш тарзига ёт
бўлган коммунистик мафкурани ҳар қандай йўллар ва зўравонлик
билан жорий этишга ҳаракат қилинган. Шунинг учун ҳам
истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ бу соҳадаги аҳволни тубдан
ўзгартириш юртимизда энг долзарб ва ҳал қилувчи вазифалардан
бирига айланди.
Шу ўринда биз бу ўта муҳим масалага қандай эътибор
берганимиз ва уни босқичма-босқич ҳал қилиб келаётганимиз
ҳақида тўхталиб ўтиш жоиз, деб ўйлайман. Жумладан, 1994 йили
22 сентябрда парламент минбаридан яқин тарихимизда
бошимиздан кечирган воқеалар, яъни, миллатимизнинг қадр-
қиммати, шаъни ва номуси поймол қилингани, кўҳна тарихимиз ва
муқаддас қадриятларимиз топталгани ҳақида қуйидаги дардли-
изтиробли фикрлар билдирилган ва баъзи бир ғоят қийин, аммо
табиий саволлар ўртага ташланган эди:
«–Ўзингиз ўйлаб кўринглар, азиз дўстлар, мустабид тузум,
мустамлакачилик даврида биз ким эдик?
– Тақдиримиз, эркимиз кимларнинг қўлида эди?
– Каъба деб қаерга сиғинар эдик? Ҳар тонг «Ассалом!..» деган
мадҳия оҳанглари остида кимларга қуллуқ қилиб уйғонардик?
– Тилимиз, динимиз қай аҳволда эди? Имом Бухорий, Имом
Термизий, Хожа Баҳоуддин Нақшбандларнинг муқаддас хокларига
эътибор бормиди? Амир Темур, Бобур Мирзо ва бошқа улуғ www.ziyouz.com kutubxonasi  5
бобокалонларимизнинг буюк номлари қайси тупроқларда қоришиб
ётган эди?
– Миллий ғуруримиз, инсонлик шаънимиз, урф-одатларимиз
қандай тушунчаларга алмаштирилган эди?
– Хўш, ўзимиз-чи? Ўзимиз ўзлигимизни билармидик? Қандай
мўътабар замин, улуғ аждодларимизнинг ўлмас мерослари билан
озиқланган элнинг фарзандлари эканимизни англармидик?
– Айтинглар, ўша кезлари Ўзбекистонни дунёда биров
билармиди? Биров биз билан ҳисоблашармиди?
– Юртимиз қандай ва қанча беқиёс бойликлар хазинаси эканидан
қай биримиз хабардор эдик?
– Гўё миллий ифтихор бўлмиш пахта, ҳақиқатда миллий ғурур
ўрнига бўйинтуруқ бўлиб, халқимизни ялангоёқ қилишдан,
бошимизга азоб-уқубат, таъна-маломатдан бошқа нима келтирарди?»
Дарҳақиқат, яқин тарихда халқимиз ўз бошидан кечирган бундай
азоб- уқубатларни, тақдиримиз жар ёқасида турган машъум кунларни
унутишга бизнинг асло ҳаққимиз йўқ.
Ўтган давр мобайнида эски тузумдан оғир мерос бўлиб
қолган ана шундай иллатларга, эл-юртимизга нисбатан
камситиш ва миллий манфаатларимизни менсимаслик
ҳолатларига барҳам бериш, кўҳна қадриятларимиз, дину
диёнатимизни тиклаш, ҳаётимизда тарихий адолатни қарор
топтириш, янги жамият қуриш йўлида халқимизнинг маънавий
юксалишини ўз олдимизга қўйган олижаноб мақсадларга етишда
ҳал қилувчи мезон деб қараш ва шу асосда иш олиб бориш
биз учун доимо устувор вазифа бўлиб келганини ва бугун ҳам
эътиборимиз марказида турганини таъкидлаш лозим.
Шуни мамнуният билан қайд этиш лозимки, эзгу фазилат ва
интилишлар халқимизнинг қон-қони ва суяк-суягига сингиб
кетган. Унинг табиатига хос бўлган юксак маънавият неча асрларки
бизни не-не бало-қазолардан, тўфон ва бўронлардан соғ-омон асраб
келмоқда. Ҳар қандай босқин ва истилоларга қарамасдан, ҳар қандай
оғир ва мураккаб шароитда ҳам ота-боболаримиз ўзлигини
йўқотмасдан, маънавий ҳаёт мезонлари, одоб-ахлоқ қоидаларига амал
қилиб, комиллик сари интилиб яшагани бугун ҳам барчамизга
ибрат бўлиб, куч-қувват бағишлаб келмоқда.
Маълумки, ҳар қайси халқ ёки миллатнинг тафаккури, турмуш www.ziyouz.com kutubxonasi  6
тарзи, маънавий қарашлари ўз-ўзидан, бўш жойда шаклланиб
қолмайди. Уларнинг вужудга келиши ва ривожланишида аниқ
тарихий, табиий ва ижтимоий омиллар асос бўлишини ҳаммамиз
яхши биламиз.
Масалан, Шарқ оламида, жумладан, ўзимизнинг Ўрта Осиё
шароитида жамоа бўлиб яшаш туйғуси ғоят муҳим аҳамият касб
этади ва одамларни бир-бирига яқинлаштиришга, бир-бирини
қўллаб-қувватлаб ҳаёт кечиришга замин туғдиради. Шу маънода,
халқимизнинг турмуш ва тафаккур тарзига назар ташлайдиган
бўлсак, бошқаларга ҳеч ўхшамайдиган, минг йиллар давомида
шаклланган, нафақат ўзаро муомала, балки ҳаётимизнинг узвий бир
қисми сифатида намоён бўладиган бир қатор ўзига хос хусусиятларни
кўрамиз.
Мисол учун, тилимиздаги меҳр-оқибат, меҳр-муҳаббат, меҳр-
шафқат, қадр- қиммат деган, бир-бирини чуқур маъно-мазмун билан
бойитадиган ва тўлдирадиган ибораларни олайлик. Қанчалик ғалати
туюлмасин, бу ибораларни бошқа тилларга айнан таржима қилишнинг
ўзи мушкул бир муаммо.
Шуни айтиш лозимки, бу тушунчалар кимдир шунчаки ўйлаб
топган ширин калом, қулоққа хуш ёқадиган сўзлар эмас. Бундай
тушунчалар асрлар мобайнида эл-юртимизнинг дунёқараши,
маънавий ҳаётининг негизи сифатида вужудга келган, онгу
шууримиздан чуқур жой олган буюк қадриятларнинг амалий
ифодасидир.
Масалан, эзгу одатимизга айланиб кетган меҳр-оқибат
тушунчасини оладиган бўлсак, унинг жуда теран тарихий, миллий,
диний илдизлари борлигини кўриш мумкин. Бу аввало инсоннинг
инсон билан, қўшнининг қўшни билан, қариндошнинг қариндош,
оиланинг оила билан, энг муҳими, шахснинг жамият билан уйғун
бўлиб яшашини, етим-есир, бева-бечора ва ногиронларга,
мусофирларга саховат кўрсатиш, сидқидилдан, беғараз ёрдам
беришни англатади ва бундай хусусият халқимизнинг маънавий
оламига сингиб кетганини ҳеч ким инкор эта олмайди.

Оставить ответ

*