Ijtimoiy-siyosiy bilim

1.Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлигига оид:

Ўзбекистон Республикасининг таълим тизимида  «Мақсадга»  мос «Мазмундаги»таълим-тарбияни амалга ошириш учун таълим тизимининг ўзини ҳам тубдан ислоҳ килиш Қонун 1997 йил 29 август куни Ўз.Рес. Олий Мажлисининг  9-сессиясида қабул қилинди

2. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни моддалари:

Қонун 5-та бўлим, 34та моддадан иборат

1 -бўлим I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

2-модда. Таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

3-модда. Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий  принциплари

4-модда. Билим олиш ҳуқуқи

5-модда. Педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи

6-модда. Таълим  муассасасининг ҳуқуқий  мақоми

7-модда. Давлат таълим стандартлари

8-модда. Таълим  бериш тили

II. ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ВА ТУРЛАРИ

9-модда. Таълим тизими

10-модда. Таълим турлари

11-модда. Мактабгача таълим

12-модда. Умумий ўрта таълим босқичлари

13-модда. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

14-модда. Олий таълим

.15-модда. Олий ўқув юртидан кейинги таълим

16-модда. Кадрлар  малакасини  ошириш  ва  уларни қайта тайёрлаш

17-модда. Мактабдан ташқари таълим

18-модда. Оиладаги таълим ва мустақил равишда  таълим олиш

19-модда. Таълим тўғрисидаги ҳужжатлар

III. ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ ҚАТНАШЧИЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

20-модда. Таълим  олувчиларни  ижтимоий  ҳимоя  қилиш

21-модда. Таълим муассасалари ходимларини  ижтимоий ҳимоя қилиш

22-модда. Етим болаларни ва ота-оналарининг ёки бошқа қонуний вакилларининг васийлигисиз қолган болаларни ўқитиш

23-модла. Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар ва ўсмирларни ўқитиш

24-модда. Ижтимоий ёрдамга ва тикланишга муҳтож бўлган шахслар учун ўқув-тарбия муассасалари

IV. ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ БОШҚАРИШ

25-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасикинг таълим соҳасидаги ваколатлари

26-модда. Таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органларининг ҳуқуқ доирасига қуйидагилар киради:

27-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг  таълим соҳасидаги ваколатлари

28-модда. Таълим муассасасини бошқариш

29-модда. Таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органлари билан нодавлат таълим муассасалари  ўртасидаги ўзаро муносабатлар

V.     ЯКУНЛОВЧИ     ҚОИДАЛАР

30-модда. Ота-оналар ёки қонуний вакилларнинг вазифалари

.31-модда. Таълимни  молиялаш

32-модда. Таълимни ривожлантириш фондлари

33-модда. Халқаро ҳамкорлик

34-модда. Таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

3.Қонуннинг асосий мақсади ва вазифалари:

Ушбу Қонун фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан иборат конституциявий ҳуқуқини таъминлашга қаратилган.

4.Таълим тўғрисидаги қонун хужжатлари

Таълим тўгрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ҳамда бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.

Қорақалпоғистон Республикасида таълим соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

5.Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари тўғрисида

Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

Таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда эканлиги;

Таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги;

умумий ўрта, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мажбурийлиги;

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг йўналишини: академик лицейда ёки касб-ҳунар коллежида ўқишни танлашнинг ихтиёрийлиги;

Таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги;

Давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиклиги;

Таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашув;

Билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш;

Таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш.

6. “Таълим тўғрисида”ги қонунда таълимнинг Ўзбекистон Республикаси ижтимоий тараққиёти соҳасидаги ўрни ҳақида

Таълим Ўзбекистон Республикаси ижтимоий тараққиёти соҳасидаги ўрни  устувор деб эълон қилинади.

7. Билим олиш ҳуқуқининг таъминланиши

давлат ва нодавлат таълим муассасаларини ривожлантириш;

ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда таълим олишни ташкил этиш;

таълим ва кадрлар тайёрлаш давлат дастурлари асосида бепул ўқитиш, шунингдек таълим муассасаларида шартнома асосида тўлов эвазига касб-ҳунар ўргатиш;

барча турдаги таълим муассасаларининг битирувчилари кейинги босқичдаги ўқув юртларига киришда тенг ҳуқуқларга эга бўлиши;

оилада ёки ўзи мустақил равишда билим олган фуқароларга аккредитациядан ўтган таълим муассасаларида экстернат тартибида аттестациядан ўтиш ҳуқуқини бериш орқали таъминланади.

8. Бошқа давлатлар фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида билим олиши ҳақида

Бошқа давлатларнинг фуқаролари Ўзбекистон Республикасида халқаро шартномаларга мувофиқ билим олиш ҳуқуқига эга.

Республикада истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар билим олишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ҳуқуқларга эга.

9.Педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи тўғрисида

Тегишли маълумоти, касб тайёргарлиги бор ва юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

Педагог ходимларни олий ўқув юртларига ишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиклаган Низомга мувофиқ танлов асосида амалга оширилади.

Педагогик фаолият билан шуғулланиш суд ҳукмига асосан ман этилган шахсларнинг таълим муассасаларида бу фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.

10.ДТС тушунчаси.Таълим бериш тили

Давлат таълим стандартлари умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим мазмунига ҳамда сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди.

Давлат таълим стандартларини бажариш Ўзбекистон Республикасининг барча таълим муассасалари учун мажбурийдир.

Таълим муассасаларида таълим бериш тилидан фойдаланиш тартиби «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинади.

11.Ўзбекистонда узлуксиз таълим тизими ва турлари

Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:

давлат таълим стандартларига мувофиқ таълим дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари;

таълим тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бажарувчи илмий-педагогик муассасалар;

таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари, шунингдек уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар.

Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими ягона ва узлуксиздир.

Ўзбекистон Республикасида таълим қуйидаги турларда амалга оширилади:

-мактабгача таълим;

-умумий ўрта таълим;

-ўрта махсус, касб-ҳунар таълими;

-олий таълим;

-олий ўқув юртидан кейинги таълим;

-кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;

-мактабдан ташқари таълим.

12. Мактабгача таълим. Мактабгача таълим муассасасининг мақсади ва вазифалари

Мактабгача таълим бола шахсини соглом ва етук, мактабда ўқишга тайёрланган тарзда шакллантириш мақсадини кўзлайди. Бу таълим олти-етти ёшгача оилада, болалар боғчасида ва мулк шаклидан қатъи назар бошқа таълим муассасаларида олиб борилади.

13. Умумий ўрта таълимнинг мақсади ва вазифалари.УЎТ босқичлари

Умумий ўрта таълим босқичлари қуйидагича:

бошланғич таълим (I—IV синфлар);

умумий ўрта таълим (I—IX синфлар).

Бошланғич таълим умумий ўрта таълим олиш учун зарур бўлган саводхонлик, билим ва кўникма асосларини шакллантиришга қаратилгандир. Мактабнинг биринчи синфига болалар олти-етти ёшдан қабул қилинади.

Умумий ўрта таълим билимларнинг зарур ҳажмини беради, мустақил фикрлаш, ташкилотчилик қобилияти ва амалий тажриба кўникмаларини ривожлантиради, дастлабки тарзда касбга йўналтиришга ва таълимнинг навбатдаги босқичини танлашга ёрдам беради.

Болаларнинг қобилияти, истеъдодини ривожлантириш учун ихтисос-лаштирилган мактаблар ташкил этилиши мумкин.

14. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими. Мақсади ва вазифалари.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олиш мақсадида ҳар ким умумий ўрта таълим асосида академик лицейда ёки касб-ҳунар коллежида ўқишнинг йўналишини ихтиёрий равишда танлаш ҳуқуқига эга.

Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари эгалланган касб-ҳунар бўйича ишлаш ҳуқуқини берадиган ҳамда бундай иш ёки таълимни навбатдаги босқичда давом эттириш учун асос бўладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими беради.

Академик лицей ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини жадал ўстиришни, уларнинг чуқур, табақалаштирилган ва касб-ҳунарга йўналтирилган билим олишларини таъминлайдиган уч йиллик ўрта махсус ўқув юртидир.

Касб-ҳунар коллежи ўқувчиларнинг касб-ҳунарга мойиллиги, маҳорат ва малакасини чуқур ривожлантиришни, танланган касблар бўйича бир ёки бир неча ихтисос олишни таъминлайдиган уч йиллик ўрта касб-ҳунар ўқув юртидир.

15. Олий таълим.Олий таълимнинг мақсади ва вазифалари.

Олий таълим юқори малакали мутахассислар тайёрлашни таъминлайди.

Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш олий ўқув юртларида (университетлар, академиялар,  институтлар ва олий  мактабнинг бошқа таълим муассасаларида) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими асосида амалга оширилади.

Олий таълим икки босқичга: давлат томонидан тасдиқланган намунадаги олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар билан далилланувчи бакалавриат ва магистратурага эга.

Бакалавриат олий таълим йўналишларидан бири бўйича пухта билим берадиган, ўқиш муддати камида тўрт йил бўлган таянч олий таълимдир.

Магистратура аниқ мутахассислик бўйича бакалавриат негизида камида икки йил давом этадиган олий таълимдир.

Фуқаролар иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни шартнома асосида олишга ҳаклидирлар.

16. Олий ўқув юртидан кейинги таълим. Унинг мақсади ва вазифалари.

Олий ўқув юртидан кейинги таълим жамиятнинг юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларга бўлган эҳтиёжларини таъминлашга қаратилгандир.

Илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, илмий даражалар ва унвонлар бериш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.

17.Аспирантура, Адъюнктура.Докторантура.Мустақил тадқиқотчилик.

Олий ўқув юртидан кейинги таълим олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасаларида (аспирантура, адъюнктура, докторантура, мустақил тадқиқотчилик) олиниши мумкин.

18. Кадрлар  малакасини  ошириш  ва  уларни қайта тайёрлаш.Унинг мақсад ва вазифалари.

Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш касб билимлари ва кўникмаларини чуқурлаштириш ҳамда янгилашни таъминлайди.

Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

19. Мактабдан ташқари таълим

Болалар ва ўсмирларнинг якка тартибдаги эҳтиёжларини қондириш, уларнинг бўш вақти ва дам олишини ташкил этиш учун давлат органлари, жамоат бирлашмалари, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслар маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда мактабдан ташқари таълим муассасаларини ташкил этишлари мумкин.

Мактабдан ташқари таълим муассасаларига болалар, ўсмирлар ижодиёти саройлари, уйлари, клублари ва марказлари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, санъат мактаблари, мусиқа мактаблари, студиялар, кутубхоналар, соғломлаштириш муассасалари ва бошқа муассасалар киради.

Мактабдан ташқари таълим муассасаларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади.

20. Таълим жараёни қатнашчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш

Таълим муассасасида таълим олувчилар қонун ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга мувофиқ имтиёзлар, стипендия ва ётоқхонада жой билан таъминланади

21. Таълим муассасалари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш

Таълим муассасалари ходимларига иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади, ҳақи тўланадиган йиллик узайтирилган таътиллар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар берилади.

Таълим муассасалари иш ҳақига мўлжалланган мавжуд маблағлар доирасида мустақил равишда ставкалар, мансаб окладларига табақалаштирилган устама белгилашга ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш ва рағбатлантиришнинг турли шаклларини қўллашга ҳақли.

22. Етим болаларни ва ота-оналарининг ёки бошқа қонуний вакилларининг васийлигисиз қолган болаларни ўқитиш

Етим болаларни ва ота-оналарининг ёки бошқа қонуний вакилларининг васийлигисиз қолган болаларни ўқитиш ва уларни боқиш давлатнинг тўла таъминоти асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

23. Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар ва ўсмирларни ўқитиш

Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган. шунингдек узоқ вақт даволанишга муҳтож болалар ва ўсмирларни ўқитиш, уларни тарбиялаш ҳамда даволаш учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари ташкил этилади. Болалар ва ўсмирларни ушбу таълим муассасаларига юбориш ва улардан чиқариш ота-оналарининг ёки бошқа қонуний вакилларининг розилиги билан психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосасига биноан амалга оширилади.

Ихтисослаштирилган таъли.м муассасаларининг ўқувчилари қисман ёки тўла давлат таъминотида бўлади.

24. Таълим тизимини бошқариш

IV- бўлим, 25-29 моддаларни ўз ичига олади.

25-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасикинг таълим соҳасидаги ваколатлари

26-модда. Таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органларининг ҳуқуқ доирасига қуйидагилар киради:

27-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим соҳасидаги ваколатл

28-модда. Таълим муассасасини бошқариш

29-модда. Таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органлари билан нодавлат таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро муносабатлар

25. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасикинг таълим соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим соҳасидаги ваколатларига қуйидагилар киради:

таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органларига раҳбарлик қилиш;

таълимни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

таълим муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини белгилаш;

таълим муассасаларини аккредитаииядан, педагог, илмий кадрларни аттестациядан ўтказиш тартибини белгилаш;

бошқа давлатнинг таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар бериш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ хорижий давлатларнинг таълим тўгрисидаги ҳужжатларини тан олиш ва бу ҳужжатларнинг эквивалент эканлигини қайд этиш тартибини белгилаш;

давлат таълим стандартларини тасдиқлаш;

давлат томонидан тасдиқланган намунадаги маълумот тўғрисидаги ҳужжатларни тасдиқлаш ва уларни бериш тартибини белгилаш;

давлат грантлари миқдорини ва таълим муассасаларига қабулАгар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. қилиш тартибини белгилаш;

давлат олий таълим муассасасининг ректорларини тайинлаш;

таълим  олувчиларни  аккредитация   қилинган   бир  таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартибини белгилаш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар.

26. Таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органларининг ҳуқуқлари:

таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини рўёбга чиқариш;

таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услуб масалаларида уларга раҳбарлик қилиш;

давлат таълим стандартлари, мутахассисларнинг билим савияси ва касб тайёргарлигига бўлган талаблар бажарилишини таъминлаш;

ўқитишнинг илғор шакллари ва янги педагогик технологияларни, таълимнинг техник ва ахборот воситаларини ўқув жараёнига жорий этиш;

ўқув ва ўқув-услубият адабиётларини яратиш ва нашр этишни ташкил қилиш;

таълим олувчиларнинг якунии давлат аттестацияси ва давлат таълим муассасаларида экстернат тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш;

давлат олий таълим муассасасининг ректорини тайинлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;

педагог ходимларни тайёрлашни, уларни малакасини оширишни ва қайта тайёрлашни ташкил этиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар.

27. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим соҳасидаги ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

таълим муассасалари фаолиятининг минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш эҳтиёжларига мувофиқлигини таъминлайдилар;

таълим муассасаларини ташкил этадилар, қайта ташкил этадилар ва тугатадилар (республика тасарруфида бўлган муас-сасалар бундан мустасно), уларнинг уставларини рўйхатга оладилар;

ўз ҳудудларидаги таълим муассасаларини ваколат доирасида молиялаш миқдорларини ва имтиёзларни белгилайдилар;

таълим сифати ва даражасига. шунингдек педагог ходимларнинг касб фаолиятига бўлган давлат талабларига риоя этилишини таъминлайдилар:

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширадилар.

28. Таълим муассасасини бошқариш. Таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органлари билан нодавлат таълим муассасалари  ўртасидаги ўзаро муносабатлар

Таълим муассасасини унинг раҳбари бошқаради.

Таълим муассасаларида қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият кўрсатадиган жамоат бошқаруви органлари ташкил этилиши мумкин.

Таълим соҳасида давлат бошқаруви органлари нодавлат таълим муассасаларида таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилади.

Нодавлат таълим муассасалари таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган тақтирда, аккредитация қилган органлар уларнинг фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ тўхтатиб қўйишга ҳақли.

Нодавлат таълим муассасаларига қабул давлат ўқув юртлари учун белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.

29. Ота-оналар ёки қонуний вакилларнинг вазифалари

Вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари боланинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишлари шарт ҳамда уларнинг тарбияси, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишлари учун жавобгардирлар.

30. Таълимни  молиялаш.  Таълимни ривожлантириш фондлари

Давлат таълим муассасаларини молиялаш республика ва маҳаллий бюджетлар маблағлари, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Таълимни ривожлантириш фондлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобидан ташкил этилиши мумкин.

31.Муаммолар ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш омиллари

Кадрлар тайёрлаш тизимининг демократик ўзгаришлар ва бозор ислоҳотлари талабларига мувофиқ эмаслиги, ўқув жараёнининг моддий-техника ва ахборот базаси етарли эмаслиги, юқори малакали педагог кадрларнинг етишмаслиги, сифатли ўқув-услубий ва илмий адабиёт ҳамда дидактик материалларнинг камлиги, таълим тизими, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида пухта ўзаро ҳамкорлик ва ўзаро фойдали интеграциянинг йўқлиги кадрлар тайёрлашнинг мавжуд тизимидаги жиддий камчиликлар сирасига киради.

Ислоҳ қилиш омиллари

Кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг муҳим омиллари қуйидагилардан иборат:

республиканинг демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш йўлидан изчил илгарилаб бораётганлиги;

мамлакат иқтисодиётида туб ўзгартиришларнинг амалга оширилиши, республика иқтисодиёти асосан хом ашё йўналишидан рақобатбардош пировард маҳсулот ишлаб чиқариш йўлига изчил ўтаетганлиги, мамлакат экспорт салоҳиятининг кенгаяётганлиги;

давлат ижтимоий сиёсатида шахс манфаати ва таълим устуворлиги қарор топганлиги;

миллий ўзликнианглашнинг ўсиб бориши, ватанпарварлик, ўз ватани учун ифтихор туйгусининг шаклланаётганлиги, бой миллий маданий-тарихий анъаналарга ва халқимизнинг интеллектуал меросига ҳурмат;

Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига интеграцияси, респуб-ликанинг жаҳондаги мавқеи ва обрў-эътиборининг мустаҳкамланиб бораётганлиги.

32.Миллий дастурнинг мақсади, вазифалари, уни рўёбга чиқариш босқичлари.

Мазкур дастурнинг мақсади таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш Миллий тизимини яратишдир.

Миллий дастурнинг мақсад ва вазифалари босқичма-босқич рўёбга чиқарилади.

Биринчи босқич (1997-2001 йиллар) – мавжуд кадрлар тайёрлаш тизимининг ижобий салоҳиятини сақлаб қолиш асосида ушбу тизимни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш учун ҳуқуқий, кадрлар жиҳатидан, илмий-услубий, молиявий-моддий шарт-шароитлар яратиш.

Иккинчи босқич (2001-2005 йиллар) – миллий дастурни тўлиқ рўёбга чиқариш, меҳнат бозорининг ривожланиши ва реал ижтимоий-иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда унга аниқликлар киритиш.

Учинчи босқич (2005 ва ундан кейинги йиллар) – тўпланган тажрибани таҳлил этиш ва умумлаштириш асосида, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш.

33. Кадрлар таёрлаш миллий дастурининг таркибий қисмлари:

Жавоб:Кадрлар таёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмлари қуйидагилардан иборатдир:

Шахс – кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим соҳасидаги хизматларнинг истеъмолчиси ва уларни амалга оширувчи;

Давлат ва жамият-таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимининг фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширувчи кадрлар тайёрлаш ва уларни қабул қилиб олишнинг кафиллари;

Узлуксиз таълим-малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг асоси бўлиб, таълимнинг барча турларини, давлат таълим стандартларини, кадрлар тайёрлаш тизими тузилмаси ва унинг фаолият кўрсатиш мухитини ўз ичига олади;

Фан— юқори малакали мутахассислар тайёрловчи ва улардан фойдаланувчи, илғор педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқувчи;

Ишлаб чиқариш-кадрларга бўлган эҳтиёжни, шунингдек, уларнинг тайёргарлик сифати ва савиясига нисбатан қўйиладиган талабларни белгиловчи асосий буюртмачи, кадрлар тайёрлаш тизимини молия ва моддий-техника жиҳатидан таъминлаш жараёнининг қатнашчиси.

34.Узлуксиз таълим.Узлуксиз таълимни ташкил этиш ва ривожлантириш принциплари

Узлуксиз таълим кадрлар тайёрлаш тизимининг асоси, Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминловчи, шахс, жамият ва давлатнинг иєтисодий, ижтимоий, илмий-техникавий ва маданий эҳтиёжларини қондирувчи устувор соҳадир.

Узлуксиз таълим ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий бой шахс шаклланиши ва юқори малакали рақобатбардош кадрлар илдам тайёрланиши учун зарур шарт-шароитлар яратади.

Узлуксиз таълимнинг фаолият кўрсатиш принциплари қуйидагилардан иборат:

таълимнинг устуворлиги унинг ривожланишининг биринчи даражали аҳамиятга эга эканлиги, билим, таълим ва юксак интеллектнинг нуфузи;

таълимнинг демократлашуви таълим ва тарбия услубларини танлашда ўқув юртлари мустақиллигининг кенгайиши, таълимни бошқаришнинг давлат-жамият тизимига ўтилиши;

таълимнинг инсонпарварлашуви инсон қобилиятларининг очилиши ва унинг таълимга нисбатан бўлган турли-туман эҳтиёжларининг қондирилиши, миллий ва умумбашарий қадриятлар устуворлигининг таъминланиши, инсон, жамият ва атроф-муҳит ўзаро муносабатларининг уйғунлашуви;

таълимнинг ижтимоийлашуви таълим олувчиларда эстетик бой дунёқарашни ҳосил қилиш, уларда юксак маънавият, маданият ва ижодий фикрлашни шакллантириш;

таълимнинг миллий йўналтирилганлиги таълимнинг миллий тарих, халқ анъаналари ва урф-одатлари билан узвий уйғунлиги, Ўзбекистон халқларининг маданиятини сақлаб қолиш ва бойитиш, таълимни миллий тараққиётнинг ўта муҳим омили сифатида эътироф этиш, бошқа халқларнинг тарихи ва маданиятини ҳурматлаш;

таълим ва тарбиянинг узвий боғлиқлиги, бу жараённинг ҳар томонлама камол топган инсонни шакллантиришга йўналтирилганлиги;

иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларга таълимнинг энг юқори даражасида, изчил равишда фундаментал ва махсус билим олишлари учун шарт-шароитлар яратиш.

35.Узлуксиз таълимни ислоҳ қилиш йўналишлари.

Жавоб: Узлуксиз таълим соҳасидаги ислоҳотлар қуйидагиларни назарда тутади:

-таълим тизимининг кадрлар салоҳиятини тубдан яхшилаш, тарбиячи, ўқитувчи, муаллим ва илмий ходимнинг касбий нуфузини ошириш;

-давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг ҳар хил турларини ривожлантириш;

-таълим тизимини таркибий жиҳатдан қайта қуриш, таълим, фан, техника ва технологиянинг, иқтисодиёт ва маданиятнинг жаҳон миқёсидаги замонавий ютуқларини ҳисобга олган ҳолда таълим ва касб-ҳунар таълими дастурларини тубдан ўзгартириш;

-мажбурий умумий ўрта таълимдан ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига ўтилишини таъминлаш;

-махсус, касб-ҳунар таълимининг марказлари сифатида фан ва ишлаб чиқариш интеграциялашган янги типдаги ўқув муассасаларини вужудга келтириш;

-илғор технологияларни кенг ўзлаштириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар, чет эл инвестициялари кўламларининг кенгайиши, тадбиркорлик, кичик ва хусусий бизнесни ривожлантириш билан боғлиқ янги касб-ҳунар ва мутахассисликлар бўйича кадрлар, шу жумладан бошқарув тизими кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

-миллий мустақиллик принциплари ва халқнинг бой интеллектуал мероси ҳамда умумбашарий қадриятларнинг устуворлиги асосида таълимнинг барча даражалари ва бўғинларида таълим олувчиларнинг маънавий ва ахлоқий фазилатларини ривожлантириш;

-таълимни бошқариш тизимини такомиллаштириш, таълим муассасаларини минтақалаштириш;

-таълим олишда, шунингдек болалар ва ёшларни маънавий-ахлоқий, интеллектуал ва жисмоний жиҳатдан тарбиялашда оила, ота-оналар, жамоат ташкилотлари, маҳаллалар, хайрия ва халқаро фондларнинг ролини кучайтириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш;

-таълим жараёни ва кадрлар тайёрлаш сифатига холис баҳо бериш тизимини яратиш ва жорий этиш;

-таълим тизимини молиявий, моддий-техника ва бошқа тарздаги ресурслар билан таъминлаш механизмларини шакллантириш;

-узлуксиз таълимни фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциялаштиришнинг пухта механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ;

-таълим ва илм-фан билан боғлиқ чет эл ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантириш;

-туб ерли миллатга мансуб бўлмаган шахслар зич яшайдиган жойларда улар ўз она тилларида таълим олишлари учун ташкилий ва педагогик шарт-шароитлар яратиш;

-таълимнинг барча даражаларида таълим олувчиларнинг ҳуқуқий, иқтисодий, экологик ва санитария-гигиена таълими ҳамда тарбиясини такомиллаштириш.

36.Узлуксиз таълим тизими ва турлари:

Жавоб: Мактабгача таълим

Умумий ўрта таълим

Ўрта-махсус, касб-хунар таълими

Олий таълим

Олий ўқув юртидан кейинги таълим

Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш

Мактабдан ташқари таълим

37.Кадрлар тайёрлаш тизимида фан.

Жавоб: Кадрлар тайёрлаш миллий модели салмоқли элемент сифатида фанни ўз ичига олади, бу соҳада:

олий малакали илмий ва педагог кадрлар тайёрлаш амалга оширилади;

кадрлар тайёрлаш жараёнини илмий-тадқиқот жиҳатидан таъминлаш инфраструктураси вужудга келтирилади, таълимнинг ахборот тармоқларида фойдаланиш мақсадида билимнинг турли соҳалари бўйича ахборот базаси шакллантирилади;

мамлакатимиз илм-фанининг жаҳон илм-фанига интеграцияси содир бўлади, замонавий илм-фан ва технологияларнинг энг муҳим муаммоларини ҳал этиш учун илмий ютуқлар ва кадрларни халқаро миқёсда алмашинув амалга оширилади.

38.Кадрлар тайёрлаш тизимида ишлаб чиқариш

Жавоб: Ишлаб чиқаришнинг талаб-эҳтиёжлари кадрлар тайёрлаш тизимининг йўналиши, даражаси ва миқёсларини шакллантиради, касб тайёргарлигининг мақсади, вазифалари ва мазмунини белгилайди, малака талабларини илгари суради, таълимнинг мувозий технологиялари ва шаклларини танлашни тақозо этади. Ишлаб чиқариш пировард натижада кадрларнинг сифати ва рақобатбардошлигига баҳо беради.

39.Кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари. Таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш.

Жавоб:

— Таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш

— Педагог ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

— Таълим жараёнини мазмунан ислох қилиш

-. Маънавий-ахлоқий тарбия ва маърифий ишлар

— Иқтидорли болалар ва истеъдодли ёшлар

— Таълим тизимини бошқариш

— Касб-хунар таълими сифатини назорат қилиш тизимини шакллантириш

-. Таълим тизимини молиялаш

— Моддий-техника таъминоти

— Таълим тизимининг яхлит ахборот маконини вужудга келтириш

— Таълим хизмати кўрсатиш бозорини ривожлантириш

— Таълим сохасида ижтимоий кафолатларни таъминлаш хамда бу сохани давлат томонидан қўллаб-єувватлаш

-. Фан билан таълим жараёни алоқаларини ривожлантириш

— Ишлаб чиқариш ва таълим тизими интеграциялашувини ривожлантириш

— Таълим ва кадрлар тайёрлаш сохасидаги халқаро хамкорлик

Таълимнинг ўз ичига мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини қамраб олувчи янги узлуксиз ва изчил тизими барпо этилади. Олий касб-ҳунар таълимининг бакалаврлар ва магистрлар тайёрлашни назарда тутувчи икки босқичли тизими жорий этилади. Аспирантура ва докторантура фаолияти ривожланиб боради. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича рақобатбардош таълим муассасалари вужудга келтирилади.

Узлуксиз таълим тизими учун педагог кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш устуворлиги таъминланади.

40.Педагог ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.

Жавоб: Педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг замон талабларига мослашувчан, таълимнинг юқори сифатли ва барқарор ривожланишини кўзловчи тизими вужудга келтирилади. Педагог кадрларни илдам қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, рақобатбардош даражада уларнинг касб сифатини қўллаб-қувватлаш таъминланади.

Олий таълим муассасаларида давлат таълим стандартларига мос юқори малакали ўқитувчилар тайёрлаш бўйича махсус факультетлар, шунингдек республика вилоятларида умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими учун ўқитувчилар ва мутахассислар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш юзасидан махсус марказлар ташкил этилади.

41.Таълим жараёнини мазмунан ислоҳ қилиш.

Жавоб: Кадрларни ўқитиш ва тарбиялаш миллий тикланиш принциплари ва мустақиллик ютуқлари, халқнинг бой миллий, маънавий ва интеллектуал салоҳияти ҳамда умумбашарий қадриятларга таянган, инсонпарварликка йўналтирилган таълимнинг мазмуни давлат таълим стандартлари асосида ислоҳ қилинади.

42.Маънавий-аҳлоқий тарбия ва маърифий ишлар

Жавоб: Ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашда халқнинг бой миллий маданий-тарихий анъаналарига, урф-одатлари ҳамда умумбашарий қадриятларга асосланган самарали ташкилий, педагогик шакл ва воситалари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилади. Шахсни тарбиялаш ва уни ҳар томонлама камол топтиришнинг устуворлиги таъминланади. Умумий ҳамда педагогик маданиятни ошириш мақсадида, мамлакат аҳолиси орасидаги маърифий ишлар такомиллаштириб борилади.

43. Иқтидорли болалар ва истеъдодли ёшлар

Жавоб: Иқтидорли болалар ва истеъдодли ёшларни аниқлаш ва ўқитиш услубияти, психологик-педагогик ва ташкилий шароитлари яратилади, бундай болалар ва ёшларга оид маълумотларнинг республика банки ва мониторинги шаклланади. Махсус ўқув дастурлари ва прогрессив педагогик технологиялар ишлаб чиқиш учун энг яхши педагог ва олимлар жалб қилинади, ўқув-тарбия жараёнида уларнинг фаол иштироки таъминланади. Фан ва техникани, сиёсат ва иқтисодиётни, маданият ва санъатни ўргатиш марказлари қабилидаги ҳамда миллий (элита) таълим муассасалари ташкил этилади.

Иқтидорли болалар ва истеъдодли ёшларни чет элларда умумий ва касбий жиҳатдан тайёргарликдан ўтказишга қаратилган собитқадам фаолият амалга оширилади. Академик лицейларнинг ўқувчиларига, биринчи навбатда иқтидорли, юксак истеъдод соҳибларига, билимнинг тегишли соҳалари ва фаннинг аниқ йўналишлари бўйича ўз табиий қобилиятларини намоён этиш ва ривожлантириш, ўзларидаги ноёб истеъдодни рўёбга чиқариш учун кенг имкониятлар яратилади.

44. Таълим тизимини бошқариш

Жавоб:Узлуксиз таълим тизими ва кадрлар тайёрлашнинг давлат ва нодавлат таълим муассасаларини таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва уларни изчил ривожлантириш давлат йўли билан бошқариб борилади. Барча даражадаги таълим бошқарув органларининг ваколат доиралари «Таълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ белгиланади. Таълимнинг норматив-ҳуқуқ базаси ривожлантирилади. Молия-хўжалик фаолияти олиб бориш ҳамда таълим жараёнини ташкил этишда ўқув юртларининг ҳуқуқлари кенгаяди ва мустақиллиги таъминланади. Таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилади ҳамда аккредитацияланади. Аккредитация якунларига кўра таълим соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи берилади.

Муассис ташкилотларнинг, маҳаллий ҳокимият органларининг, савдо-саноат доираларининг, жамоат ташкилотларининг, фондларнинг ва ҳомийларнинг вакилларини ўз ичига олувчи васийлик ва кузатув кенгашлари тузиш орқали таълим муассасаларининг самарали жамоат бошқаруви тизими жорий этилади.

45. Таълими сифатини назорат қилиш тизимини шакллантириш

Таълим бошқаруви органларига боғлиқ бўлмаган, касб-ҳунар таълими сифатини аттестациядан ўтказувчи давлат хизмати ташкил этилади. Мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг истиқбол талабларига монанд давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилади. Уқув юртлари фаолиятини, профессор-педагог кадрлар сифатини ҳамда таълим олувчиларнинг билимини рейтинг асосида баҳолаш тизими татбиқ этилади. Кадрларни тайёрлаш сифатини назорат қилишнинг давлат ва жамоат шакллари ривожлантирилади. Таълим муассасалари битирувчиларини якуний аттестациялаш тизими такомиллаштири-лади.

46. Таълим тизимини молиялаш. Моддий-техника таъминоти

Таълимни ва кадрлар тайёрлашни молиялаш тизими такомиллаштирилади, унинг кўп вариантли (бюджетдан ажратиладиган ва бюджетдан ташқари манбалардан) тизими жорий этилади, таълим муассасаларининг ўзини ўзи пул билан таъминлаши ривожлантирилади, хусусий ҳамда чет эл инвестицияларини таълим соҳасига жалб этиш рағбатлантирилади.

Республика фуқаролари учун кейинчалик уларни тўлашнинг мослашувчан тизимига асосланган таълим кредитлари бериш механизми шакллантирилади. Узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда донорлар ва ҳомийларнинг мавқеи кучайиб боради.

Пуллик таълим хизматлари кўрсатиш, тадбиркорлик, маслаҳат, эксперт, ноширлик, ишлаб чиқариш, илмий ҳамда уставда белгилаб қўйилган вазифаларга мувофиқ бошқа тарздаги фаолият ҳисобидан таълим муассасаларининг даромадлари кўпайиши таъминланади.

Ҳар бир минтақанинг демографик ва жўғрофий хусусиятларидан келиб чиқиб, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари тармоғи барпо этилади. Таълим олувчиларни оиладан ажралма-ган ҳолда ўқишга имкон қадар кўпроқ қамраб олинади.

Мавжуд таълим муассасаларини капитал таъмирлаш ва янги таълим муассасалари қуриш, уларни норматив талабларга мувофиқ, замонавий техника ва технологияларнинг даражасини ҳисобга олган ҳолда жиҳозланишини таъминлаш чоралари кўрилади.

Ўқув-тарбия муассасаларини зарур ускуналар, инвентарлар, ашёлар, таълимнинг техникавий, дастурий ва дидактик воситалари билан жиҳозлаш юзасидан ихтисослаштирилган ишлаб чиқаришларни вужудга келтириш қўллаб-қувватланади. Барча босқичдаги таълим жараёнларини компьютерлаштириш ва ахборотлаштириш амалга оширилади.

47. Таълим хизмати кўрсатиш бозорини ривожлантириш

Таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида маркетингни ривожлантириш йўли билан таълим хизмати кўрсатишнинг рақобатга асосланган бозори шакллантирилади. Давлат ва нодавлат таълим муассасалари ривожлантирилади, таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида рақобатга асосланган муҳит вужудга келтирилади, таълим хизмати кўрсатиш бозори давлат йўли билан бошқариб борилади. Асосий таълим дастурларида назарда тутилмаган консультатив ва қўшимча таълим хизматларидан иборат пуллик таълим хизмати кўрсатиш тизими ривожлантирилади.

48.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 6 октябрдаги ПФ-1869 “Таълим- тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисида”ги Фармони мазмун ва моҳияти, Фармон ижроси бўйича амалга оширилган ишлар.

Мавжуд таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни замон талаблари даражасига кўтариш, миллий кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини барпо этиш, келажак учун баркамол, салоҳиятли авлодни тарбиялаш/

«Таълим тўғрисида»ги Қонунни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш, таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш соҳасида давлат сиёсати тамойилларини ҳаётга татбиқ этиш;

республика вазирликлари, идоралари ва муассасалари ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча ташкилотларнинг таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ этиш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириш;

кадрлар тайёрлаш тизими ҳуқуқий-меъёрий асосини Миллий дастур талабларига мос равишда қайта кўриб чиқишни ташкил қилиш;

узлуксиз таълимнинг барча босқичлари учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалиётга татбиқ этишни таъминлаш;

узлуксиз таълим тизимининг Миллий моделини амалга оширишни таъминлаш;

кадрларга бўлган талаб ва таклифни ўрганиш асосида таълим тизимининг истиқболли йўналишларини белгилаш;

уч йиллик академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари тизимини Миллий дастур талаблари асосида ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

халқаро донорлар, хорижий инвесторлар, жамғарма ва жамоат ташкилотларининг маблағларини жалб этиш ва улардан унумли фойдаланишга шароит яратиш;

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг мониторингини олиб бориш;

Миллий дастурнинг бажарилиши ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам маълумот бериб боришни ташкил этиш.

49. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 4 январдаги Ф- 1322 “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида”ги Фармойиши мазмун ва моҳияти. Фармойиш ижроси бўйича амалга оширилган ишлар

Ўзбекистон Конституцияси бўйича ўқувчиларда мустаҳкам билимларни шакллантириш ҳамда Конституция моҳиятини кенг омма онгига сингдиришга қаратиш. Конституцияни ўрганиш дастурини яратиш, унинг асосида махсус ўқув курсларини ишлаб чиқиш ва тегишли услубиётни тайёрлаш вазифаси белгиланган.

50. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 18 январдаги Ф-1331 “Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар фани бўйича таълим дастурини яратиш ва республика таълим тизимига жорий этиш тўғрисида”ги Фармойиши мазмун ва моҳияти. Фармойиш ижроси бўйича амалга оширилган ишлар

«Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» мустақиллик йилларида шаклланган ўқув фанидир. Унинг мазмун-моҳияти Президент Ислом Каримов томонидан асослаб берилган ғоя — юртимизда озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишга хизмат қиладиган яхлит ва изчил таълимотни ёшларимиз қалби ва онгига сингдириш тўғрисидаги билимлар тизимидан иборат.

Бу фан аввало ушбу таълимотнинг тарихий манбалари, илмий, фалсафий, дунёвий ва диний илдизлари, асосий тамойиллари, назария сифатида намоён бўлиши, ўзига хос шаклланиш қонуниятлари ва хусусиятларини босқичма-босқич ўрганишни назарда тутади. Миллий истиқлол ғояси, унинг асосий тушунча ва тамойиллари, биринчи галда халқимиз даҳоси ва миллатимиз маънавияти, миллий ва умумбашарий қадриятлар, мустақил давлат барпо этиш йўлидаги бой тажрибаларимизга асосланади ва улардан озиқланади. Бироқ ҳар қандай дарахтдан мўл ҳосил олиш учун фақат кўчат ўтқазишнинг ўзи етарли бўлмаганидек, миллий истиқлол ғоясининг кутилган самарани бериши учун уни жамиятимиздаги турли ижтимоий қатлам ва тоифалар манфаати нуқтаи назаридан мутассил равишда бойитиб бориш талаб этилади. Чунки миллий истиқлол ғояси халқимиз ва миллатимизнинг тараққиёт тамойилларини кўрсатиб борувчи умуммиллий дастур бўлиб, унда жамиятимизнинг ривожланиш диалектикаси акс этиб бориши керак.

Бу жараёнда, айниқса, миллий истиқлол ғоясининг асосий тушунча ва тамойилларини кенг халқ оммаси, аввало униб-ўсиб келаётган ёш авлод қалби ва онгига энг таъсирчан йўллар ва самарали усуллар билан сингдириш муҳим вазифа ҳисобланади.

51. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 10 октябрдаги ПФ-3154 “Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси тузиш тўғрисида”ги Фармони мазмун ва моҳияти. Фармон ижроси бўйича амалга оширилган ишлар.

Мамлакатда амалга оширилаетган кадрлар тайерлаш давлат дастурига мувофик хамда ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий саломатлигини шакллантиришнинг, сағлом турмуш тарзига интилиш ва спортга меҳр муҳаббатни сингдиришнинг ғоят муҳим шарти сифатида болалар оммавий спортини ривожлантиришни таъминлаш. Жамғарманинг асосий вазифалари – Биринчи навбатда қишлоқ жойларда болалар жисмоний тарбия ва спортнинг моддий базасини шакиллантириш, аҳоли манзилгохларида замонавий болалар спорт комплекслари тармоғини барпо этиш, уларни замонавий спорт ускуналари хамда анжомлари билан жихозлаш, улардан самарали фойдаланишни таъминлашга кўмаклашиш

52. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 19 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2004-2008 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш дастурини тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-1910-сонли Фармойиш ижроси бўйича амалга оширилган ишлар

Фармойишда умумий таълим мактаблари моддий-техника базаси холатини ўрганиш ҳамда “2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш бўйича махсус комиссия, республика минтақаларида умумий таълим мактаблари моддий техника базасининг хозирги холатини танқидий ва батафсил ўрганиб чиқиш учун ишчи гурухлар тузиш белгиланган эди.

Мазкур хужжатда махсус комиссияга тегишли вазирликлар, идоралар ва жамоат ташкилотлари иштирокида 2004 йилнинг 1 майига қадар муддатда кадрлар тайёрлаш миллий     дастури билан уйғунлаштирилган холда 2004-2008 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.

Дастурда минтақалар, айниқса  қишлоқ жойларда йилма-йил қуйидаги бешта бўлимлар бўйича аниқ чора-тадбирлар комплексини кўзда тутиш белгиланган эди.

Мактаблар, шу жумладан бориш қийин бўлган минтақалар ва қишлоқларда жойлашган мактабларнинг биноларини капитал реконструкциялаш, капитал ҳамда жорий таъмирлашнинг манзиллари аниқ кўрсатилган дастурларини ишлаб чиққан холда умумий таълим мактбларининг моддий-техника базасини ривожлантириш.

Мактабларни ўқув ва лаборатория ускуналари, компютер техникаси, дарсликлар ва ўқув-услубий материаллар билан таъминлаш;

Таълим тизимида қўлланилаётган ўқув стандартлари ва ўқув дастурларини такомиллаштириш.;

Умумий таълим мактаблари, биринчи навбатда қишлоқ жойлардаги мактабларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, педагог кадрлар таркиби сифатини ошириш, ўқитувчилар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш, ўқитувчилар мехнатини рағбатлантиришни кучайтириш.;

Умумий таълим мактабларида спортни ривожлантириш ва уларнинг спорт базасини мустахкамлаш.

53. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 21 майдаги “2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури тўғрисида”ги 3431-сонли Фармони мазмун ва моҳияти. Фармон ижроси бўйича амалга оширилган ишлар

Фармонда таълим сохасини ислох қилишнинг дастуриламали Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида Республикада таълим сохасида сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар сархисоб қилиниб, келгуси вазифалар белгилаб олинди.

Ушбу дастурда 9-синф битирувчиларини касб-хунар таълими тизими билан тўла қамраб олишни таъминлашга, ўқувчиларнинг умумий ўрта таълим билан бир қаторда аниқ бир касбни эгаллаб олишларига қаратилган. Дастурга мувофиқ принципиал янги типдаги ўрта хунар ўқув муассасалари тармоғи шаклланди. Замонавий ўқув-лаборатория ускуналри билан жихозланган 533та касб-хунар коллежи ва 54та академик лицей барпо этилди. Коллежлар ва лицейларни қуриш ҳамда жихозлаш бўйича мамлакатимиз индустрияси яратилди. Янги таълим стандартлари ва ўқув дастури ишлаб ўқувчиқилди.

54. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004йил 29 августдаги ПФ-3481 “Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун ва моҳияти. Фармон ижроси бўйича амалга оширилган ишлар.

Болалар жисмоний тарбияси ва спортини 2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш билан бевосита боғлиқ ҳолда ривожлантириш масалаларида ишларни аниқ мувофиқлаштиришни таъминлаш ҳамда ягона давлат сиёсатини ўтказиш.

— Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Марказий ижроия аппаратини 2004 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги қарамоғига ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлар кенгаши ва муассисларининг таклифи қабул қилинди.

— Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий филиаллари Жамғарма Марказий ижроия аппаратига бевосита бўйсунадилар ва халқ таълимининг тегишли ҳудудий органларига ҳисобот берадилар.

55. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005йил 28 сентябрдаги ПҚ-191 “Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори мазмун ва моҳияти. Қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар.

«Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида» 2002 йил 30 майдаги ПФ–3080-сонли Фармонига мувофиқ Ўзбекистон вазирликлари ва идоралари, жамоат бирлашмалари томонидан таълим ва ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш соҳасида ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда хизматларини ривожлантириш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан Миллий ахборот-излаш тизимини яратиш, ижтимоий-маданий йўналишдаги ахборот ресурсларини шакллантириш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан мамлакатнинг барча олий таълим муассасаларини ягона ахборот тизимига бирлаштирган корпоратив компьютер тармоғи ташкил этилиб, ривожлантирилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактабларида ўқув компьютер синфларини ташкил қилиш Дастури амалга оширилмоқда.

Мамлакат мактаблари, академик лицейлари, коллежлари, олий таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари, кутубхоналар, музейлар ҳамда бошқа илмий-таълим ва маданий-маърифий муассасаларини халқаро ахборот тармоқларига, шу жумладан Интернет тармоғига улаш фақат «ZiyoNET» тармоғи орқали амалга оширилади;

56. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 25 ноябрдаги ПҚ-227 “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун ва моҳияти. Қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар.

Ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш, истеъдодли, ўз касбига содиқ умумтаълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш ва меҳнатига ҳақ тўлашнинг сифат жиҳатидан янги механизмини жорий этиш, ўсиб келаётган авлодни уйғун камол топтириш жараёнида уларнинг масъулиятини кучайтириш ва шахсий ҳиссасини ошириш мақсадида:

-ўз касбига садоқат ва ташаббускорлик, юксак касб маҳоратини намоён этаётган, таълим-тарбия жараёнига катта шахсий ҳисса қўшаётган талантли педагоглар рағбатлантирилишини назарда тутувчи халқ таълими ўқитувчилари ва бошқа ходимларининг ҳиссаси муносиб баҳоланишини таъминлаш;

-амалдаги иш ҳақи даражасини сақлаб қолишгагина эмас, балки энг муҳими — унинг ўсишини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда меҳнатга ҳақ тўлашнинг холис ва ошкора механизмини жорий этиш, амалдаги устамалар ва қўшимча ҳақни унификациялаш;

-умумтаълим муассасалари педагог ходимларининг касб фаолиятига талаб ошганлигидан келиб чиқиб, улар меҳнатини моддий рағбатлантиришни табақалаштириш;

-мактабларнинг мустақиллигини янада ошириш ҳамда директорлар ва ўқитувчилар жамоасининг ўқитувчилар меҳнатини холисона баҳолаш ва рағбатлантириш билан боғлиқ ишларда қатнашиш ҳуқуқларини кенгайтириш.

57. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 майдаги ПҚ-362 “Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазмун ва моҳияти. Қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар.

Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини янада ривожлантириш, уларни нашр этишга буюртманомаларни шакллантириш механизми ҳамда ижара тизимини, шунингдек, дарсликлар чакана савдоси кенг тармоғини ташкил қилишни такомиллаштириш:

— Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2006-2007 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этишга буюртманомалар тўпламини шакллантиришнинг янги механизмини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин, бунда дарсликлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларини чиқариш ва сотишга йиллик прогноз квоталари педагоглар жамоатчилиги ва ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида ҳар йили ўтказиладиган ихтисослаштирилган китоб кўргазма-ярмаркалари, шунингдек, умумтаълим мактаблари кутубхона фондларини хатловдан ўтказиш натижасида белгиланади.

— умумтаълим мактаблари биринчи синфларининг ўқувчилари учун дарсликлар ҳар йили, 2—4-синфлар учун — икки йилда бир марта ва 5—9-синфлар учун — тўрт йилда бир марта янгиланади.

58. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги ПҚ-381 “Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори мазмун ва моҳияти. Қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар.

Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ҳузурида ахборот-ресурс марказлари тузилди;

-таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда аҳолининг << замонавий >> ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда мунтазам таълим олиши ва мустақил равишда таълим олишига кўмаклашиш;

миллий маънавий-аҳлоқий қадриятларни кенг кўламда тарғиб қилиш, халқнинг маданий-тарихий меросидан баҳраманд бўлишни таъминлаш, маънавий бой ва уйғун камол топган шахснинг ижодий ўсиши учун имконият яратиб бериш;

янги ахборот технологиялари (маълумотлар электрон базалари, интернет ресурслари) асосида аҳолига ахборот хизмати кўрсатиш;

маданий, таълим, ахборот ҳамда бошқа дастур ва лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун таълим муассасалари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, миллий маданият марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш.

3. Ахборот-кутубхона марказлари зиммасига:

аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, унинг илмий, таълим, ахборот ва маданият соҳасидаги қизиқишларини << замонавий >> ахборот технологиялари асосида тезкорлик билан қондириш;

китобхонларга анъанавий кутубхона хизмати кўрсатишдан ўз ахборот ресурсларини яратиш ва жаҳон илмий-таълим ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятини бериш йўли билан ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишга ўтишни таъминлаш;

универсал ахборот ресурслари, миллий ва хорижий нашрлар (босма, аудиовизуал, электрон ва бошқа) фондларни шакллантириш, сақлаш ва фойдаланиш учун бериш;

йиғма электрон каталог ёрдамида ахборот ресурсларини бирлаштирувчи электрон кутубхоналар ва маълумот базаларини яратиш;

жойларда ахборотлаштириш ва кутубхоначилик иши соҳасидаги ахборот-ресурс марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ташкилий-методик жиҳатдан таъминлаш вазифаси юклансин.

59. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 10 октябрдаги ПҚ-486 “Камолот” ЁИХ қўллаб-қувватлаш ва унинг фаолият самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги Қарори мазмун ва моҳияти. Қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар.

Мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги руҳида тарбиялаш масаласи давлат сиёсатининг энг устувор вазифаларидан биридир.

Мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маданий ҳаётида «<< Камолот >>» ёшлар ижтимоий ҳаракати фаолиятининг самарасини ошириш, уни биринчи навбатда ёшларнинг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилишга қодир бўлган таъсирчан ташкилотга айлантириш

60. Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Халқ» таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида»ги 2007 йил 26 февраль ПФ-3857-сонли Фармони мазмун ва моҳияти. Фармон ижроси бўйича амалга оширилган ишлар.

Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш, молиявий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда таълим муассасаларининг мустақиллигини кенгайтириш ва масъулиятини ошириш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек таълим-тарбия жараёнини мувофиқлаштириш ва услубий раҳбарлик қилишни кучайтириш

61. Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Умумтаълим мактаблари >> битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқитишни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори мазмун ва моҳияти. Қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини изчил амалга ошириш, 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларидаги ўқитиш билан тўлиқ қамраб олишни, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини мақбул равишда ривожлантириш ва жойлаштиришни таъминлаш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. 2007-2008 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳри ва минтақалардаги 9-синф битирувчилари академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига тўлиқ қамраб олинган жойларда ўқувчиларни 10-синфларга қабул қилиш тўхтатилди.

62. Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Умумтаълим мактабларининг намунавий штатларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори мазмун ва моҳияти. Қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 26 февралдаги ПФ-3857-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сонли қарорига мувофиқ, шунингдек бюджет маблағларидан фойдаланишда таълим муассасаларининг мустақиллигини кенгайтириш ва масъулиятини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни таъминлаш мақсадида:

-Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг барча умумтаълим мактаблари >> (мактаб-интернатлари)га белгиланган тартибда юридик шахс мақомини бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинди.

— Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги << умумтаълим мактаблари >> (мактаб-интернатлари)нинг амалдаги намунавий штатига, ўқувчиларнинг сонига қараб, нормативлар бўйича бухгалтер лавозимини киритилди ва 2007 йилда уларни малакали мутахассислар билан тўлдириш таъминланди.

-юридик шахс мақомига эга халқ таълими муассасаси, шу жумладан << умумтаълим мактаблари >> Директорлар фондининг бюджет маблағларининг бош бошқарувчиси мазкур муассаса раҳбари ҳисобланади;

-ойлик маоши ва унга тенг тўловларни тўлаш учун нақд пул берувчи моддий-масъул шахс (кассир)нинг вазифаси умумтаълим мактабларининг маъмурий-хўжалик бўйича директор ўринбосари ёки хўжалик мудири зиммасига уларнинг лавозими учун белгиланган окладига энг кам иш ҳақининг 2 баробари миқдорида қўшимча ойлик маоши белгилаш билан юкланади;

63. . Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Ўн икки йиллик таълимга тўлиқ ўтиш ҳамда тошкент шаҳридаги янги қурилаётган ва реконструкция қилинаётган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар объектларини 2007-2008 ўқув йилига ўз вақтида тайёрлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори мазмун ва моҳияти. Қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар.

Жавоб:Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда ўн икки йиллик таълимга тўлиқ ўтиш, бунинг учун юқори талабларга жавоб берадиган моддий-техника базасига эга бўлган, замонавий компьютер техникаси, ўқув ва лаборатория ускуналари билан жиҳозланган, юқори малакали педагогик кадрлар билан таъминланган ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув муассасаларининг ривожланган тармоғини яратиш

64.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 февралдаги ПҚ-805 “Ёшлар йили Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори мазмун ва моҳияти,Қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар

Ёшларнинг манфаатларини янада тўлиқ таъминлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган ҳуқуқий базани такомиллаштириш ҳамда мустаҳкамлаш, амалдаги қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;

таълим жараёнини унинг узлуксизлиги ва давомийлиги нуқтаи назаридан янада такомиллаштириш, 9-синф битирувчиларининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларида ёшлардан муносиб равишда фойдаланиш ва жамиятда ўз ўрнига эга бўлишини кафолатлайдиган, реал иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида талаб қилинаётган йўналишлар ва ихтисосликлар бўйича кадрлар тайёрлашни ташкил қилиш;

ишга тушириладиган умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни қуриш ва реконструкция қилиш сифатини ошириш, уларни муҳандислик коммуникацияларига ўз вақтида ҳамда тўлиқ улаш, мебель, замонавий ўқув-лаборатория ускуналари ва техникавий таълим воситалари билан жиҳозлаш, таълим соҳасида қабул қилинган давлат умуммиллий дастурларининг сўзсиз ва сифатли бажарилиши юзасидан буюртмачилар ва пудратчиларнинг масъулиятини кучайтириш;

таълим ва кадрлар тайёрлаш бутун тизими даражаси ҳамда сифатини тубдан ошириш, мактаблар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий ўқув муассасаларидаги таълим стандартлари ва ўқув дастурларини замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда танқидий таҳлил қилиш ҳамда янгилаш, педагог кадрлар тайёр а»ги лаш ва қайта тайёрлашни ташкил этишни такомиллаштириш;

ёш авлодни ҳаётга қатъий эътиқод ва қарашлар руҳида, менталитетимизга ёт бўлган зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш;

олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар битирувчиларининг, шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни тугатган ёшларнинг, айниқса, кичик шаҳарлар ва қишлоқларда ишга жойлашиши билан боғлиқ масалалар бутун комплексини ҳал этиш;

мусиқа, рассомлик, санъат ва маданият соҳаларида болаларнинг ижодий таланти ва қобилиятларини барвақт аниқлаш ҳамда ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, мазкур масалалар билан шуғулланувчи жамоат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда шахсларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

ёшларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш, ОИТС, гиёҳвандлик, кашандалик ва бошқа зарарли одатларга қарши кураш бўйича профилактика чора-тадбирларини амалга ошириш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ёшлар спортини оммавий ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;

ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший турмуш шароитларини яратиш, уй-жойини ободонлаштириш учун зарур маблағлар ва кредитлар бериш, маънавий бой ва жисмонан соғлом болаларни тарбиялаш чора-тадбирларининг самарали тизимини амалга ошириш.

65. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-910-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009—2014 йилларга мўлжалланган давлат дастури тўғрисида”ги Қарори мазмун ва моҳияти. Қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар.

Жавоб:Униб-ўсиб келаётган ёш авлоднинг истеъдодини ҳар томонлама камол топтириш ва маданий савиясини юксалтириш, ёшларимизнинг миллий ва жаҳон мусиқалари, тасвирий санъатининг юксак намуналаридан кенг баҳраманд бўлиши учун зарур шароитлар яратиш, бошланғич мусиқий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, болалар мусиқа ва санъат мактабларини ривожлантириш ҳамда замонавий моддий-техник базасини шакллантириш, уларни мусиқий маданият ва санъат соҳасидаги юқори малакали педагог кадрлар ва мутахассислар билан таъминлаш

66. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги “Ўқитувчилар ва ўқувчилар турмуши моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 409-сонли қарорининг мазмун ва моҳияти. Қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар.

Жавоб: Халқ таълими муассасалари педагог ходимларининг моддий шароитларини яхшилаш ва уларнинг меҳнатини рағбатлантириш, етим болаларни ҳамда кам таъминланган оилаларнинг болаларини моддий таъминлаш ва биринчи синф ўқувчиларини зарур ўқув қуроллари билан таъминлашда давлат ёрдамини кўрсатиш.

67. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги Узлуксиз таълим тизимини дарсликлар ва ўқув адабиётлари билан таъминлашни такомиллаштириш тўғрисида”ги 4-сонли Қарорининг мазмун ва моҳияти. Қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисида» Фармонига мувофиқ, узлуксиз таълим тизимини замонавий талабларга жавоб берадиган ўқув-услубий адабиётлар мажмуи билан таъминлашни такомиллаштириш, бу муҳим ишга етук олимларни, юқори малакали мутахассисларни жалб этиш.

68. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги “Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисида”ги Қарорининг мазмун ва моҳияти. Қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар.

«Таълим тўғpисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижpо этиш, Кадpлаp тайёpлаш миллий дастуpига мувофиқ таълим мазмунини тубдан ислоҳ қилиш, тайёpланаётган кадpлаp сифатининг pеспубликада амалга ошиpилаётган чуқуp иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлаp талаблаpига, шунингдек таълим, фан, техника ва технологиялаp pивожланишининг илғоp жаҳон даpажасига мувофиқлигини таъминлаш.

69. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 11 мартдаги  “Давлат тест маркази таркибида кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармасини ташкил этиш тўғрисида”ги 109-сонли Қарорининг мазмун ва моҳияти. Қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар.

«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари асосида таълим сифатини ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқ юксак даражага кўтариш, кадрлар билими ва улар тайёргарлиги сифатини назорат қилиш ҳамда холисона баҳолаш тизимини ташкил этишғ

70. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида»ги Қарорининг мазмун ва моҳияти. Қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ, умумтаълим мактабларининг ўқитиш дастурларини ислоҳ қилиш, тўққиз йиллик умумий ўрта таълимнинг сифат жиҳатидан янги тизимини яратиш, унинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан давомийлигини ва узвий боғлиқлигини таъминлаш.

 

71. Ўзбекиcтон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12.01даги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли қарорининг мазмун ва моҳияти, қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар.

Ж: Мазкур қарорга ЎзР ВМ 22.02.2008 йил 73-сонли Қарорига мувофиқ ўзгаришлар киритилган.

Ижро интизоми пастлиги аниқланган, амалий иш ўрнига мажлис, маълумот ва статистика кўплиги таъкидланган.

Муддатлари белгиланиб ҳукумат қарорларини бажаришга йўналтирилган вазифалар белгиланган.Раҳбарларнинг вазифа тақсимотлари ва танқидий таҳлил қилиш вазифаси белгиланган.Бу борада амалий семинарлар ўтказиш ва ОАВ ва телевидиниеда кенг ёритиш, камчилик ва муаммолар, холисона очиб кўрсатилиши та’кидланган.

72. Ўзбекицон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19.07даги “Умумтаълим мактабларининг ўқув биноларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора –тадбирлар ҳақида “ги 352-сонли қарорининг мазмун ва моҳияти, қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар.

Ж: 1.1999йил 1.09дан умумтаълим мактаблари синфлари, мактаб-интернатлар, гимназиялар, литсейлар ўқувчилар сони нормативлари: 1-9-35, 10-110-синфлар 30 ўқувчи.

Мослаштирилган бинолар, ўқувчилар сони етарли бои`лмаган чўл, тоғ жой номлари молия ва халқ та’лими органлари билан келишган ҳолда синф тўлдириш ўзига хос шарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда белгилаш.

2. Жисмоний ёки ақлий ривожланишишида нуқсони бор болалар ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ўқувчилар сони амалдаги нормативларда сақлаб қолиш таъкидланган.

73. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 03..09даги “Буджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш  тўғрисида”ги 414-сонли қарорининг мазмун ва моҳияти, қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар.

Ж: 1.Умумий қоидалар

2.Ҳаражатларни Давлат буджати маблағи билан таъминлаш.

3.Буджетдан ташқари томонда Давлат буджетидан олинган маблағни сарфланиши.

4. Буджетдан ташқари ривожланиш жамғармаси шакли ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби.

5.Буджетга ажратилган маблағ  ва буджетдан ташқари маблағни ҳисонга олиш тартиби.

6. Буджетдан ташқари ҳаражатларни назорат қилиш.

7. Буджетдан ташқари раҳбарлари ва молия органлари ваколатли ходимларининг жавобгарлиги

2007 йил 19.07да 148- билан ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилган.

ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказиш ҳақида.

74.Ўз Рес Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 августдаги  “Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш  тўғрисидаги 390-сонли қарорининг мазмун ва моҳияти , қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар

  1. Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва 1998-1999 ўқув йилида таълим муассасаларида тажриба-синовдан утган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари тасдиқланди;

1999-2000 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларини умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув дастурлари билан биргаликда қуйидагича босқичма-босқич жорий этилди:

—         1999-2000 ўқув йили 5-6 синфлар;

—         2000-2001 ўқув йили 7-синф;

—         2001-2002 ўқув йили 8-синф;

—         2002-2003 ўқув йили 9-синф; умумий  ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини нашр этиш ва етказиш;

-янги давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига асосан оригинал дарсликларни яратиб, белгиланган тартиб ва муддатларда нашриётга топшириш;

Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарта ўқувчилар умумтаълим тайёргарлигига, савиясига қўйиладиган мажбурий минимал даражани белгилаб беради.

75. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2000 йил 25 июлдаги

«Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, топшириш ҳамда уларда  фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги  »ги  283-сонли карорнинг мазмун ва мохияти, корор буйича амалга оширилган ишлар

Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлаш ҳисобга олиш, сақлаш, топшириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида.

1. Ўз Рес Прократураси ички ишлар вазирлиги адлия вазирлиги ва бошқа мутассади ташкилотлар расмий ҳужжатларини ғайриқонуний  тарзда тайёрлаш ва улардан фойдаланиш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаб қонунбузарларга нисбатан жиноий жавобгарликкача бўлган чораларни кўриш ҳақида 2002 йил 305 сон қарорига мувофиқ ўзгаришлар киритилган. 1992 йилнинг 1 январидан сўнг берилган хорижий давлатлардан таълим  олганлигини тасдиқловчи расмий ҳужжатлар шакли давлат тест маркази томонидан ишлаб чиқилади ва унинг буюртмасига асосан Ўз Рес Марказий банки ҳузуридаги “Давлат белгиси ” ишлаб чиқариш бирлашмасида муҳофазаланган қоғозларда тайёрланади. Расмий ҳужжатлар муайян серияга ва тартиб рақамига эга бўлган қатъий ҳисобда  турадига ҳужжатлар ҳисобланади. Расмий ҳужжатлар бланкаларини тайёрлаш ваколати вазирликлар идора ва бошқа ташкилотларнинг ёзма буюртмалари асосида матбаа корхоналари томонидан   амалга оширилади.

Давлат гербли гувоҳнамалар.

  1. Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома.
  2. Никоҳдан ўтганлик тўҳрисида гувоҳнома.
  3. Никоҳ бекор қилганлиги тўғрисида гувоҳнома.
  4. Вафот этганлиги тўғрисида гувоҳнома.

 

Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар.

  1. Ўз Рес фуқаролик  паспорти.
  2. Чет эл  фуқаролик   ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Ўз Рес  яшашга рухсатнома.

Харбийга олиш ҳужжатлари

  1. Чақирувчини қайд этганлиги тўғрисида гувохнома
  2. Харбий билет.
  3. Офицернинг шахсий гувоҳномаси
  4. Заҳирадаги  офицернинг шахсий гувоҳномаси.

Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат.

  1. Тўлиқсиз ўрта маълумот шаҳодатномаси.
  2. Ўрта маълумот тўғрисида атестат
  3. Ўрта махсус ва касб ҳунар таълим  тўғрисида гувоҳнома.
  4. Олий маълумоти тўғрисида
  5. Фан ёки докторлик тўғрисида

Ҳуқуқ берувчи ёки мажбуриятдан озод қилганлик ҳужжатлари.

  1. Меҳнат дафтарчаси.
  2. Ҳайдовчилик  гувоҳномаси.
  3. Ногиронлик  гувоҳномаси.
  4. Уриш қатнашчиси гувоҳномаси.

Ҳорижий давлатларни таълим тўғрисидаги ҳужжатларини нострификациялашда ушбу давлатларнинг таълим тўғрисидаги  ҳужжатлари тан олингандан кейин уларнинг Ўз Рес давлат таълим  стандартлари мослиги аниқланади. Эквалентликни қайд этиш жараёнин махсус экспертиза орқали ўтказилади.  Махсус экспертиза қуйдагиларни ҳисобга олган ҳолда  амалга оширилади. Ўқув режалар ва дастурларнинг мазмунини ҳамда мувофиқлиги, кириш синовларнинг мавжудлиги имтиҳонлар ва синовлар тизими, таълим олувчиларнинг ўқиш давридаги баҳолари ўзлаштирилган фан ҳажми, амалиётнинг мавжудлиги ва унинг давомийлиги якуний малака атестациясининг мавжудлиги ва даражаси битирув ишининг мавжудлиги  қўшимча таълимнинг мавжудлиги олинган билимлар ва тажриба  якуний тайёргарлик нуқтаи назаридан ўқув режалари ва таълим  услубиятида муҳим  бўлганфарқларни эътироф этган ҳолда баҳоланади.

76. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг  2000 йил 21 сентябрдаги     “Вояга етмаганлар ишлар бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 235-сонли қарорнинг мазмун ва моҳияти, қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар.

Вояга етмаганлар  ҳуқуқлари ва қонуний манфатларини тиклаш ҳамда ҳимоя қилиш  вояга етмаганларни назоратсиз қаровсиз қолишлари , ҳуқуқбузарлик ва жамият учун зарарли хатти харакатлар қилишларига имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чора тадбирларини амалга ошириш.

Вояга етмаганлар назоратсизлиги ва улар томонидан хукукбузарликлар содир этилишининг олдини олиш уларнинг хукулари ва конуний    манфатларини химоя қилиш масалалари бўйича давлат органлари ва жамоат бирлишмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш.

77. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг  2003 йил  2 июндаги “Умумий Ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатноманинг  давлат намунасини тасдиқлаш тўғрисидаги ” 235-сонли қарорнинг мазмун ва моҳияти, қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар.

«Таълим тўғрисида»ги Қонунни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини босқичма-босқич амалга ошириш, янги давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида << умумий ўрта таълим >> муассасалари битирувчиларига давлат намунасидаги ҳужжатларни бериш

— Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Халқ таълими вазирлиги буюртмасига мувофиқ зарур миқдордаги шаҳодатнома бланкаларини Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда чоп этиш.

Умумий ўрта таълим муассасаларини битирганлик тўғрисидаги шаҳодатнома 100х145 мм ўлчовда, вертикал жойлашган, муқоваси тўқ ҳаворанг (аъло даражали шаҳодатноманики — тўқ кизил) рангда бўлади. Муқованинг юқори қисмига ўзбек тилида «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI», қуйи қисмига «SHAHODATNOMA» сўзлари, аъло даражали шаҳодатномада эса «SHAHODATNOMA» сўзидан аввал «A‘LO DARAJALI» сўзлари ёзилади ва марказига << Ўзбекистон >> Республикаси Давлат Герби тасвири олтин зар қоғозда, иссиқ босма усули билан туширилади.

Муқова юқори сифатли, ейилишга чидамли, қалинлиги 300 мкм. материалдан тайёрланади.

Шаҳодатноманинг ички қисми қалин қоғозга офсет босма усулида икки рангда: матн қисми қора ва тасвирий элементлар ҳаво (аъло даражали шаҳодатномада олтин) рангда босилади.

Матн қисми ўзбек тилида қора рангда босилади.

Шаҳодатноманинг чап варағининг юқори қисмида «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI UMUMIY O‘RTA TA‘LIM TO‘G‘RISIDAGI SHAHODATNOMA» сўзлари ёзилади.

Шаҳодатноманинг чап варағида U ҳарфи ва еттита сондан иборат тартиб рақами ёзилади.

Шаҳодатноманинг чап варағи пастида ва ўнг варағи юқорисида ўқув режасидаги фанлар ва улардан олинган баҳолар (рейтинг баллари) ҳамда факультатив курслар кўрсатилади.

Шаҳодатнома саккизта даражали ҳимояга эга:

1. 100% пахта, ультрабинафша нурларни акс эттирмайдиган, зичлиги 180+5 г/м2 қоғоздан тайёрланади.

2. Қоғоз ультрабинафша нурларда кўринадиган кўк ва қизил рангли толалардан ҳамда ҳар тарафга тартибсиз тарзда жойлашган кўринмас кўк ва оч яшил ранглардан иборат толаларни ўзида мужассам этади.

3. Икки қатламдан иборат фонли тўр ингичка чизиқли нақшдан иборат бўлиб, у нусха кўчиришга қарши муҳофаза сифатида хизмат қилади.

4. Асосий фонли тўрдаги расм турли катталикда ва нотўғри шаклли доирачалардан, майда элементли расмдан иборат. Шаҳодатноманинг чап ва ўнг варағи марказида диаметри 48 мм. бўлган << Ўзбекистон >> Республикасининг Давлат Герби ҳаво (аъло даражали шаҳодатномада — олтин) рангда босилган. Қуйи қисмида, расм, шу рангларда, қалинлиги бир хил бўлган турли бурчакларга эгилган «хоч» деб аталувчи чизиқларга ўтади. Улар туташ ички икки бетга ва ундан атрофига нафис нақш бўлиб ўтади.

5. Қўшимча фон тўри «товланиш» усулида, яъни расмнинг чизиқларини бузмаган ҳолда, бир рангдан иккинчи рангга равон тарзда ўтади.

6. Ультрабинафша рангларда кўринадиган, аммо оддий кўришда кўринмайдиган «Хумо» қушининг тасвири ички қисмнинг чап ва ўнг варағида жойлашган.

7. Кўп маротаба катталаштирилганда кўринадиган микроматн шаҳодатноманинг чап ва ўнг варағида жойлашган бўлиб, у узлуксиз қайтариладиган «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI UMUMIY O‘RTA TA‘LIM TO‘G‘RISIDAGI SHAHODATNOMA», аъло даражали шаҳодатномада эса «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI UMUMIY O‘RTA TA‘LIM TO‘G‘RISIDAGI A‘LO DARAJALI SHAHODATNOMA» сўзларидан иборат.

8. Етти хонали серия рақами флюоресцент бўёғида босилган бўлиб, бланка ички қисмининг чап варағида ультрабинафша нурлари остида яшил рангда товланиб кўринади.

78.  Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги  «Умумий  урта таълим  ва урта махсус, касб-хунар таълимига  изчил утишни таъминлашга доир кушимча чора тадбирлар тугрисида»ги 473-сонли карорнинг мазмун ва мохияти, корор буйича амалга оширилган ишлар

  1. Умумий  коидалар
  2. 10-11 синфларда укишни вактинча давом эттиришни ташкил этиш у-н умумтаълим мактабларини аниклашнинг асосий мезонлари.
  3. 9-синфларни битирувчилар академик лицейлар ва касб-хунар колежларида хамда умумтаълим мактабларининг 10-синфларига киришларини хисобга олиш ва назорат килиш.
  4. ТТК ва КТМД тугрисидаги Уз Рес  конунларига мувофик 9-йиллик умумий орта  ва 3- йиллик орта махсус КХТ узлуксиз таълимнинг мажбурий турлари хисобланади.   9-синфларни  битирувчиларнинг академик лицей ва КХК укувчилари урни Билан таъминлаш Уз Рес  ВМ 2003 йил 29 октябрдаги 473 сонли карори Билан тасдикланди. 2004-2009 йил Уз Рес .ида академик лицей  ва КХК ини ишга туширишнинг аник йуналтирилган дастурига мувофик улар фойдаланишга топширилишига кура изчил амалга оширилади. Орта махсус, КХТ МИДа укувчилар урни Билан вактинча таъминланмаган 9-синфларни битирувчиларнинг умумтаълим мактабларнинг 10-11-синфларида укишни мазкур низомга мувофик холда амалга оширилади.9- синфни битирувчиларига тускинликкилган мансабдор шахслар ва ота оналар Уз Рес нинг амалдаги конун хужжатларига мувофик жавоб берадилар. Давлат хокимият  махаллий органлари хар йили жорий укув йилининг 1-майигача 9-синфлар битирувчиларнинг академик  лицей ва КХК ва кейинги укув йилида   10-синфларда  укиш Билан камраб олишнинг тасдикланган истиыболли курсаткичларига мувофик уларда 10-11-синфлар фаолияти вактинча давом эттириш учун мактаб руйхатини белгилайди.9-синф битирувчилари укишни давом эттириш учун белгиланган тартибда хужжатларни академик лицейлар ва КХКларига коидага кура 15-августгача булган муддатда, умумтаълим    мактабларининг 10-синфларида жорий йилнинг         25 августигача булган муддатда такдим этадилар.

79. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги “Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 100-сонли қарорининг мазмун ва моҳияти, қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида.

«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

2. Лицензиялар бериш ва уларни бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг << нодавлат >> таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда комиссия деб юритилади) томонидан қабул қилинади.

Комиссия фаолияти унинг томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ ташкил этилади.

Давлат тест марказининг Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрларни ва таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш бошқармаси (кейинги ўринларда ишчи орган деб юритилади) комиссиянинг ишчи органи функциясини бажаради.

3. << Нодавлат >> таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.

4. Лицензия << нодавлат >> таълим муассасаларига таълимнинг ҳар бир тури учун алоҳида берилади.

5. << Нодавлат >> таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия 5 йил муддатга берилади.

II. Лицензия талаблари ва шартлари

III. Лицензия олиш учун заруspan style=»color: #666699″/spanр бўлган ҳужжатлар

IV. Аризаларни кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш

V. Лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликат бериш

VI. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш

VII. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш

VIII. Лицензиялар реестри

IX. Давлат божини тўлаш тартиби

80 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 июндаги “Бюджетдан ташқари мактаб таълими жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 263-сонли қарорининг мазмун ва моҳияти, қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида.

2011 йил 18 февралдан ўз кучини йўқотган

<< Ўзбекистон >> Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

<< ЎЗБЕКИСТОН >> РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (<< ЎЗБЕКИСТОН >> РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ, МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ВА ЖИҲОЗЛАШ БЎЙИЧА БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ЖАМҒАРМАНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 2010 ЙИЛ 10 НОЯБРДАГИ ПҚ-1432-СОН ҚАРОРИ, ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ, МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ВА ЖИҲОЗЛАШ ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2010 ЙИЛ 10 ДЕКАБРДАГИ 291-СОН ҚАРОРИ)

(<< Ўзбекистон >> Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 63-модда)

<< Ўзбекистон >> Республикаси Президентининг «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармани ташкил этиш тўғрисида» 2010 йил 10 ноябрдаги ПҚ-1432-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан ташқари таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 10 декабрдаги 291-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. << Ўзбекистон >> Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

2. << Ўзбекистон >> Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш << Ўзбекистон >> Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.

<< Ўзбекистон >> Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2011 йил 18 февраль,

42-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 42-сон қарорига
1-ИЛОВА

<< Ўзбекистон >> Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори (<< Ўзбекистон >> Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) 4-бандининг иккинчи хатбошидаги «Мактаб таълими жамғармасига» сўзлари «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарори (<< Ўзбекистон >> Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисидаги низом 55-бандининг олтинчи хатбошидаги «Мактаб таълими жамғармаси» сўзлари «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «<< Ўзбекистон >> темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 3 мартдаги 108-сон қарори 4-бандининг бешинчи хатбошидаги «Мактаб таълими жамғармасига» сўзлари «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «2001/2002 ўқув йилида << Ўзбекистон >> Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида» 2001 йил 12 июндаги 250-сон қарорининг 9-бандидаги «Мактаб таълими жамғармасига» сўзлари «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 296-сон қарори (<< Ўзбекистон >> Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 54-модда) билан тасдиқланган Нефть маҳсулотлари сотувчи корхоналарнинг чекланган устамаларини шакллантириш тўғрисидаги низом 9-бандининг иккинчи хатбошидаги «Мактаб таълими жамғармасига» сўзлари «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг «<< Ўзбекистон >> Республикасининг 2005 йилги Инвестиция дастури тўғрисида» 2004 йил 30 ноябрдаги 560-сон қарорининг 7-бандидаги «ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 июндаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низомга» сўзлари чиқариб ташлансин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 28 июндаги 124-сон қарори (<< Ўзбекистон >> Республикаси ҚТ, 2006 й., 6-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Моддий балансларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловада:

а) 13-банднинг биринчи хатбошидаги «академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини қуриш ва реконструкция қилишга, мактаб таълими дастурларини амалга оширишга» сўзлари «академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларини ва умумтаълим мактабларини қуриш ва реконструкция қилишга» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 34-банднинг учинчи хатбошидаги «академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини қуриш ва реконструкция қилиш, мактаб таълими дастурларини амалга ошириш» сўзлари «академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларини ва умумтаълим мактабларини қуриш ва реконструкция қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Сурхондарё вилоятининг сув таъминоти ва санитарияси» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 20 мартдаги 79-сон қарори 9-бандининг биринчи хатбошидаги «Мактаб таълими жамғармасига» сўзлари «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 апрелдаги 120-сон қарори (<< Ўзбекистон >> Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 31-модда) билан тасдиқланган «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудида алоҳида солиқ режимини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 2-бандидаги «Мактаб таълими жамғармасига» сўзлари «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) иловадаги «Мактаб таълими жамғармасига» сўзлари «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Мактаб таълимини ривожлантириш. 2-босқич» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 9 сентябрдаги 258-сон қарори 7-бандининг биринчи хатбошидаги «Мактаб таълими жамғармасига» сўзлари «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори (<< Ўзбекистон >> Республикаси ҚТ, 2010 й., 10-сон, 53-модда) билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 6-илова 1-бандининг 1.3-кичик бандидаги «Мактаб таълими жамғармасига» сўзлари «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 10-илова IV бўлими 4.1-бандининг 4.1.3-кичик бандидаги «Мактаб таълими жамғармасига» сўзлари «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 42-сон қарорига
2-ИЛОВА

<< Ўзбекистон >> Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотаётган баъзи қарорлари рўйхати

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан ташқари мактаб таълими жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 7 июндаги 263-сон қарори (<< Ўзбекистон >> Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 52-модда).

2. Вазирлар Маҳкамасининг «2004 — 2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 9 июлдаги 321-сон қарори 4-банди.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «2005 — 2009 йилларда умумтаълим мактабларини мебель, замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси ва спорт анжомлари билан жиҳозлаш дастури тўғрисида» 2004 йил 21 октябрдаги 493-сон қарори 5-банди.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «<< Ўзбекистон >> Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарорига 32-илованинг 13-банди.

5. Вазирлар Маҳкамасининг «<< Ўзбекистон >> Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (<< Ўзбекистон >> Республикаси Президентининг «<< Ўзбекистон >> Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сон қарори)» 2008 йил 28 январдаги 16-сон қарорига 1-илованинг 3-банди (<< Ўзбекистон >> Республикаси ҚТ, 2008 й., 1-сон, 3-модда).

6. Вазирлар Маҳкамасининг «<< Ўзбекистон >> Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (<< Ўзбекистон >> Республикаси Президентининг «<< Ўзбекистон >> Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 21 декабрдаги ПФ-4158-сон Фармони, << Ўзбекистон >> Республикаси Президентининг «<< Ўзбекистон >> Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон Қарори)» 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарорига (<< Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 8-модда) илованинг 7-банди.

81. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 293-сонли қарорининг мазмун ва моҳияти, қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида.

Давлат тест марказининг асосий вазифалари:

республика таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синови орқали танлаб олиш, кадрлар тайёрлаш сифати ва ўқув жараёни самарадорлиги холисона баҳоланишини назорат қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;

абитуриентлар, ўқувчилар, талабалар билимларининг << Ўзбекистон Республикаси >> давлат таълим стандартларига ва давлат талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиш;

тест синови натижаларининг холисоналиги, ишончлилиги ва адолатлилигини таъминлаш;

узлуксиз таълим тизимида банд бўлган педагоглар, профессор-ўқитувчилар таркиби ва раҳбар ходимларни аттестациядан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш;

идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, таълим муассасаларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш, таълим муассасалари рейтингини аниқлаш;

Вазирлар Маҳкамасининг Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг ишчи органи функцияларини бажариш;

хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни эътироф этиш ва нострификациялаш (тенглигини аниқлаш) тартиби амалга оширилишини ташкил этиш ва таъминлаш.

<< Ўзбекистон Республикаси >> Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда тест синовлари натижаларини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади;

мураккаблик даражаси таълим дастурларига мувофиқ бўлган тест материалларини ишлаб чиқади ва улар асосида таълим муассасаларига кираётган абитуриентларни тест синовларидан ўтказади;

ўқувчилар ва талабалар билимларининг жорий ва якуний баҳоларини таҳлил қилиш асосида тест ва рейтинг балларининг холисоналигини, республиканинг барча таълим муассасаларида таълим, ўқитиш, ўқув режалари ва дастурлари сифатини баҳолайди ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

тест синовларидан ўтувчи шахслар учун ўқув-услубий қўлланмаларни ишлаб чиқади ва нашр қилади;

тест материалларини тайёрлаш ва тест синовларини ташкил этишда қатнашадиган шахсларни ўқитишни ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширади;

жаҳон тажрибасини ўрганиш асосида тест синовлари технологиясини такомиллаштиради;

тест материалларини ишлаб чиқишда ҳамда улардан фойдаланишда таълим муассасаларига ва бошқа муассасаларга маслаҳат ёрдами кўрсатади;

тест синовлари тартиботларини ўтказиш учун мўлжалланган те/spanст материаллари мазмунининг махфийлигини сақлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини бажаради;

ташкилотлар ва муассасаларнинг буюртманомаларига биноан тест синовларини ўтказиш учун тўлов нормативларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;

таълим муассасаларидаги тест синовлари якунларини умумлаштиради ва ўқитиш сифатини такомиллаштириш ишларида фойдаланиш учун уларни манфаатдор вазирликлар ва идораларга юборади;

тест синовлари ўтказиш масалалари билан шуғулланувчи хорижий таълимни бошқариш органлари ва ташкилотлари билан бевосита алоқалар ўрнатади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва битимлари асосида улар билан ҳамкорликни амалга оширади;

«Таълим тўғрисида»ги << Ўзбекистон Республикаси >> Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва таълим тўғрисидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг кадрлар тайёрлаш сифатига тааллуқли талабларининг бажарилишини белгиланган тартибда назорат қилади;

аттестациядан ўтказиш ва кадрлар тайёрлаш сифатининг аҳволига доир масалалар бўйича мунтазам равишда эксперт хулосалари, ҳисоботлар, таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди ҳамда уларни ишда фойдаланиш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига, манфаатдор вазирликлар ва идораларга юборади;

педагоглар, профессор-ўқитувчилар таркиби ва раҳбар кадрларни, шунингдек таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш жадвалларини тузади ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;

аттестациядан ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни ўз вақтида бартараф этиш устидан назоратни ташкил қилади;

таълим муассасаларининг мақоми ва йўналишларини ўзгартириш, шунингдек ўз фаолиятида камчиликларга йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича белгиланган тартибда зарур таклифлар киритади;

идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, таълим муассасаларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш, тугатиш) ҳамда уларнинг мақомини қайта кўриб чиқиш бўйича материаллар экспертизасини ва тегишли хулосалар тайёрлашни амалга оширади.

III. Марказнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

8. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Марказга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун вазирликлар, идоралар, таълим муассасаларидан зарур маълумотлар ва материалларни олиш;

таълим муассасалари раҳбарлари томонидан таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда қабул қилинган буйруқлар, фармойишлар ва бошқа қарорларнинг амал қилишини ўз ваколатлари доирасида тўхтатиб қўйиш;

таълим муассасаларида таълим ҳамда ўқувчилар ва талабаларни ўқитиш сифатини, таълимнинг барча турлари бўйича ўқув режалари ва дастурларининг мувофиқлигини белгиланган тартибда текшириш;

шартнома асосида илмий-методик ва ахборот консалтинг хизматлари кўрсатиш;

Марказга юкланган вазифаларни ҳал этиш учун олимлар, етакчи педагог-мутахассислар ва хорижий экспертларни жалб этиш, шунингдек ихтисослаштирилган, мақсадли ва вақтинчалик илмий-тадқиқот гуруҳлари ва ижодий гуруҳлар ташкил этиш;

ўз ваколатлари доирасида вазирликлар ва идоралар, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш;

таълим ва кадрлар тайёрлаш сифати муаммолари бўйича халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар ва йиғлишлар ишида иштирок этиш, шунингдек давлатлараро ва ҳукуматлараро ҳамкорлик масалалари бўйича музокараларда қатнашиш.

82. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 июлдаги  “2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 321-сонли қарорининг мазмун ва моҳияти, қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида.

умумтаълим мактаблари биноларини ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини тубдан янгилаш ва капитал реконструкция қилиш;

мактабларни замонавий ўқув ва ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув-услубий материаллар билан жиҳозлаш;

таълим стандартлари ва ўқув дастурларини такомиллаштириш;

умумтаълим мактабларини малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, ўқитувчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш, улар меҳнатини рағбатлантиришни кучайтириш;

умумтаълим мактаблари спорт базасини мустаҳкамлаш ва уларда спортни ривожлантириш.

83. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги   “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги  фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 372-сонли қарорининг мазмун ва моҳияти, қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва 2004—2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантиришнинг Давлат умуммиллий дастурининг асосий принциплари ва устувор йўналишларини амалга ошириш << Ўзбекистон >> Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятининг муҳим мақсадли вазифаси деб ҳисоблансин.

Қуйидагилар << Ўзбекистон >> Республикаси Халқ таълими вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, педагог кадрларнинг, айниқса бошланғич синфлар ўқитувчиларининг малакасини ва касб даражасини ошириш;

умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандартларини, ҳар томонлама ривожланган ва мустақил фикрлашга қодир бўлган шахсни шакллантириш учун шарт-шароитларни таъминлайдиган мактабгача ва мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган талабларни такомиллаштириш;

ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шаклларини, янги педагогик ва ахборот технологияларини, маънавий-маърифий тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш, тинчлик ва барқарорликни таъминлашга, мамлакатнинг тараққиёти ва халқ фаровонлигини оширишга қаратилган миллий мустақиллик ғояларини амалга ошириш;

идоравий бўйсунушидан ва муклчилик шаклларидан қатъи назар, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга методик раҳбарлик қилиш;

мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим учун ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодлари яратилиши ва нашр этилишини ташкил этиш;

идоравий мансуб таълим муассасаларида моддий-техник шарт-шароитларнинг янада мустаҳкамланишини таъминлайдиган норматив база яратиш, жамият ва давлат манфаатларини қониқтирадиган таълим сифати ва мазмунини ошириш;

тизимли асосда педагог кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш, жамиятда таълим ходимларининг ижтимоий мақомини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

84. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 августдаги    “Ўзбекистион Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги  бюолалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 410-сонли қарорининг мазмун ва моҳияти,қарор бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида.

<< Ўзбекистон >> Республикаси Президентининг «<< Ўзбекистон >> Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 29 августдаги ПФ-3481-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда жисмоний ва маънавий соғлом ёш авлодни тарбиялаш учун шарт-шароитлар яратиш, болаларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, шунингдек спорт иншоотларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

Болалар спортини ривожлантириш ва айниқса қишлоқ жойларда ўқувчи ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишга оммавий жалб этиш умумий ўрта таълим тизимини такомиллаштиришнинг муҳим вазифаси, 2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурининг ажралмас қисми деб ҳисоблансин.

<< Ўзбекистон >> Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ташкилий тузилмаси, Жамғарма марказий ижро этувчи аппарати ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий филиаллари тузилмаси ва штатдаги ходимлари сони 3—5-иловаларга мувофиқ;

<< Ўзбекистон >> Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ижро этувчи директори айни бир вақтда лавозимига кўра Халқ таълими вазирининг ўринбосари ҳисобланади ва << Ўзбекистон >> Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

 

85. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 ноябрдаги     “2005-2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этиш дастури тўғрисида”ги 548-сонли қарорининг мазмун ва моҳияти,қарор бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида.

<< Ўзбекистон >> Республикаси Президентининг «2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури тўғрисида» 2004 йил 21 майдаги ПФ-3431-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда давлат таълим стандартлари талабларига жавоб берадиган замонавий ўқув адабиётлари ва ўқув-методик қўлланмаларни тайёрлаш, нашр этиш ва умумтаълим мактабларини улар билан таъминлашнинг комплекс тизимини яратиш

—         Узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан ишлаб чиқилган 2005—2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этиш

—         -умумтаълим мактаблари учун янги дарсликлар яратиш ва уларни нашр этиш

-Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни ишлаб чиқиш учун муаллифлар таркибини танлаб олиш ва тасдиқлаш

-Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни танлов асосида танлаб олиш

-Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни нашр этиш юзасидан тендер савдолари ўтказиш

-умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун янги дарсликлар ва ўқув-методик комплекслар яратиш, уларни нашр этишга ҳамда қайта нашр этишга давлат буюртмасини жойлаштириш тендер (танлов) асосида амалга оширилади;

-умумий ўрта таълим таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни харид қилиш ва етказиб бериш << Ўзбекистон >> Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармасидан маблағлар ажратиш йўли билан << Ўзбекистон >> Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан, академик лицейлар учун — Республика бюджети маблағлари ҳисобига << Ўзбекистон >> Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан, касб-ҳунар коллежлари учун эса — маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.

-нашр этишга тавсия этилган ўқув адабиётларини танлов асосида танлаб олишни ташкил этиш ва ўтказиш масалаларини мувофиқлаштириш;

-ўқув адабиётларининг белгиланган давлат таълим стандартларига ва замонавий методик талабларга мувофиқлигини экспертизадан ўтказиш ва баҳолаш;

қабул қилинган 2005—2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этиш дастури амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш юклансин.

86. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги      “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 275- сонли қарорининг мазмун ва моҳияти,қарор бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «<< Халқ >> таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 25 ноябрдаги ПҚ–227-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда иқтидорли, ўз касбига содиқ педагогларни рағбатлантириш, ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлашнинг адолатли ва ошкора механизмини жорий этиш ҳисобига уларнинг ташаббускорлиги ва касб маҳорати ўсишини рағбатлантириш, умумтаълим мактаблари ходимлари меҳнатини баҳолаш ва моддий рағбатлантириш масалаларини ҳал қилишда мактабларнинг мустақиллигини ошириш ҳамда педагогик жамоалар ҳуқуқларини кенгайтириш

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисида давлат ҳокимияти маҳаллий органлари, << халқ >> таълимини бошқариш ҳудудий органлари, педагоглар жамоатчилиги вакиллари иштирокида << халқ >> таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизими яратиш

<< халқ >> таълими муассасаларининг педагог ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

<< Халқ >> таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

-Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси (кейинги ўринларда Директор жамғармаси деб аталади) тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2006 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.

-Директор жамғармаси барча умумтаълим муассасаларида — мактабларда ташкил этилади;

-Директор жамғармаси маблағлари фақат умумтаълим муассасаларининг ўқитувчиларига устамалар белгилаш учун йўналтирилади;

-Директор жамғармаси маблағларидан устамалар билан умумтаълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнига катта шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқлик ва ташаббускорлик, юқори касб даражасини намоён этаётган иқтидорли ўқитувчилари рағбатлантирилади.

-Умумтаълим муассасалари ходимларига Директор жамғармасидан ҳар ойлик устамалар ва бошқа рағбатлантиришлар белгилаш тўғрисидаги қарорлар умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан қабул қилинади.

-Бунда << халқ >> таълимини бошқариш ҳудудий органларининг умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар фаолиятига ва улар томонидан қабул қилинадиган қарорларга аралашишига йўл қўйилмайди.

— Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан фоизлардаги:

синф раҳбарлиги учун — 100 фоиз;

дафтарлар ва ёзма ишларни текширганлик учун — 50 фоиз миқдоридаги амалдаги қўшимча ҳақ сақлаб қолинсин.

 

87. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги    “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 21-сонли    қарорининг мазмун ва моҳияти,қарор бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида.

8. Таълим муассасаси 5 йилда бир марта режа бўйича аттестациядан ўтказилади.

9. Янги ташкил этилган таълим муассасаси аттестацияси биринчи битирув якунларига кўра таълим олувчилар тайёрлаш даври тўла тугагандан сўнг ўтказилади.

10. Аттестация жараёнида таълим турлари бўйича таълим муассасаларининг охирги уч йиллик фаолиятини комплекс таҳлил этиш асосида қуйидагиларга алоҳида эътибор берилади:

а) мактабгача таълим муассасаларида:

таълим-тарбия жараёнининг давлат талабларига мувофиқ ташкил этилганлиги;

тарбияланувчиларнинг таълим-тарбия дастурларини ўзлаштириш даражаси;

тарбиячи-педагог кадрлар салоҳияти;

болалар ривожи учун ўйинчоқлар, услубий қўлланма ва болалар адабиёти билан таъминланганлиги, спорт майдончалари ва зарур шароитларнинг яратилганлиги, овқатланиш ҳамда дам олиш хоналарининг белгиланган санитария-гигиеник ва эстетик талабларга мослиги, шунингдек, фойдаланиш ҳолати;

б) умумий ўрта таълим муассасаларида:

таълим жараёнига давлат таълим стандартларининг жорий этилганлиги;

ўқувчилар билим даражаларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлиги;

ўқув-услубий ишларнинг олиб борилиши ва ўқувчиларнинг дарслик ҳамда услубий қўлланмалар билан таъминланганлик даражаси;

педагог кадрлар салоҳияти;

таълим жараёнига замонавий ўқитиш услублари ва ахборот технологияларининг жорий этилганлиги;

моддий-техник салоҳиятни ривожлантириш бўйича давлат дастурининг бажарилиш ҳолати;

маънавий-маърифий ишларнинг ташкил этилиш сифати;

ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишларининг сифати;

рейтинг баҳолаш тизимининг қўлланилиш сифати;

в) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида:

ўқув-тарбиявий жараённинг давлат таълим стандартларига мувофиқ ташкил этилганлиги;

таълим муассасаларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминланганлик даражаси ва уларнинг таълим-тарбия жараёнига жорий этилганлик ҳолати;

ўқувчиларнинг ўқув режасидаги фанларни ўзлаштириш даражаси (билими);

педагог, муҳандис-педагог кадрлар билан таъминланганлик даражаси ва уларнинг сифат таркиби;

ўқув режасидаги фанлар бўйича зарур ўқув адабиётлари (дарслик, ўқув қўлланма, луғат, маърузалар тўплами, услубий қўлланма, электрон дарслик)нинг мавжудлиги ва кутубхона фондининг улар билан тўлдирилганлиги;

кутубхонанинг ўқитиш тилига мос ҳолда ўқув, услубий, сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий ва бадиий адабиётлар билан бойитилиши;

моддий-техник таъминоти, ўқув, лаборатория ва амалиёт хоналари ҳамда устахоналарнинг жиҳозланиши, ахборот коммуникацион технологияларининг жорий этилганлиги, компьютерлаштириш даражаси, моддий-техник базасининг мавжуд таълим йўналишларига мослиги;

мавжуд ўқув-лаборатория жиҳозлари, дастгоҳ, асбоб-ускуна ва техникаларнинг ўқув жараёнида ишлатилиши;

замонавий педагогик технологияларнинг ўқув жараёнида қўлланилиши;

иқтидорли ўқувчилар, республика ва халқаро фан олимпиадалари, кўрик-танловлар ғолиблари салмоғи;

таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси, таълим муассасаларида васийлик кенгашларининг ташкил этилганлиги ҳамда улар фаолиятининг самараси;

касбга йўналтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларининг самарадорлиги, таълим муассасасига ўқувчилар қабул қилиш жараёнининг ташкил этилиши ва амалга оширилиши;

битирувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичларига ўқишга кириш ҳамда ишга жойлашиш даражаси;

маънавий-маърифий ишларнинг режа асосида ташкил этилганлиги ва унинг самараси;

ўқитувчи ва ўқувчилар учун яратилган ижтимоий-маиший шароитлар ҳамда уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳолати;

г) олий таълим муассасаларида:

давлат таълим стандартларининг ўқув жараёнига жорий этилиши;

талабаларнинг фан дастурларини ўзлаштириш даражаси (билими);

профессор-ўқитувчиларнинг илмий-педагогик салоҳияти;

илмий-тадқиқот ишларининг истеъмолчилар талабларидан келиб чиқиб олиб борилаётганлиги;

талабаларнинг дарслик (жумладан, электрон дарсликлар) ва ўқув қўлланмалари билан таъминланганлик даражаси;

моддий-техник таъминоти, ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютерлаштириш салмоғи, уларнинг замонавий асбоб-ускуналар билан тўлдирилиш ҳолати ва улардан фойдаланилиши ҳамда фойдали ўқув-лаборатория майдони билан таъминланганлик даражаси;

замонавий педагогик ва ахборот технологияларининг жорий этилиши;

таълимнинг ишлаб чиқариш ва илм-фан билан интеграцияси;

аспирантура ва докторантура орқали ҳамда мустақил тадқиқотчилик асосида илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш фаолияти;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари билан ҳамкорлиги;

маънавий-маърифий фаолияти;

битирувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичларига ўқишга ёки ишга жойлашиши;

халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлиги;

д) кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасаларида:

давлат талабларининг ўқув жараёнига жорий этилиши;

моддий-техник, ўқув-лаборатория таъминоти, уларнинг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиш ҳолати;

илмий-педагогик кадрлар салоҳияти ва улар фаолиятининг самарадорлиги;

ўқув-тарбия жараёнига замонавий педагогик ва ахборот технологияларининг жорий этилиши (жумладан, мультимедиа ва бошқа услубларнинг қўлланилиши);

таълимнинг ишлаб чиқариш билан интеграцияси ҳамда халқаро ҳамкорлик фаолияти.

11. Таълим муассасалари аттестацияси холислик, тўла ошкоралик, даврийлик ва педагогик этика меъёрларига амал қилинган ҳолда ўтказилади.

12. Давлат тест маркази Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда тасарруфида таълим муассасалари бўлган бошқа вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш мезонлари ва технологияларини ишлаб чиқади ҳамда аттестация улар асосида ўтказилади.

13. Тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар аттестация жадвалини ҳамда аттестация текширувига оид ҳужжатларни аттестация бошланишидан 3 ой олдин Давлат тест марказидан оладилар.

14. Давлат тест марказида аттестация қилинувчи таълим муассасаси учун аттестация билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар йиғма жилди расмийлаштирилади. Унда:

Давлат тест маркази директорининг комиссия тузиш ҳақидаги буйруғи;

таълим муассасасининг комиссияга тақдим этган ҳужжатлари нусхалари;

аттестация натижалари бўйича комиссия хулосаси;

аттестация натижалари бўйича Давлат тест маркази директорининг буйруғи жамланади.

Ҳужжатлар йиғма жилди навбатдаги аттестация ўтказилгунга қадар Давлат тест марказида сақланади.

 

88.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 февралдаги “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 25-сонли Қарорининг мазмун ва моҳияти,қарор бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида.

Жавоб:Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш даражаси ҳамда сифатини янада ошириш,унинг ўқув-методик ва ахборот таъминотини мустахкамлаш, шунингдек Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига мувофиқ республика таълим муассасаларини юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлаш мақсадида 2006 йил 16.02да Вазирлар Маҳкамасининг 25-сонли Қарори қабул қилинди вашу қарор билан қуйидаги хужжатлар тасдиқланди;

—         Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари.

—         Қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги Диплом (тавсифи)

—         Малака ошириш ҳақида давлат намунасидаги Сертификат (тавсифи)

—         Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар.

89: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги ҳузуридаги мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида ”ги 110-сонли Қарорининг мазмун моҳияти ҳақида.

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактабларини ахборотлаштириш”лойиҳасини амалга ошириш учун Корея Республикаси Ҳукумати томонидан бериладиган имтиёзли кредитдан самарали фойдаланиш чор-тадбирлари тўғрисида”ги 2006 йил 27 мартдаги ПҚ-312-сонли Қарорини бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 июнда “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги ҳузуридаги мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида ”ги 110-сонли Қарорини ишлаб чиқди ва тасдиқланди.

Ушбу Қарор ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги ҳузуридаги мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказини ташкил этилди ва унга “Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактабларини ахборотлаштириш”лойиҳасини амалга ошириш,шу жумладан,кредит маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан  Корея Республикасининг Экспорт-импорт банки ўртасидаги кредит битими талабларига мувофиқ фойдаланилишини назорат қилиш ва ҳисобга олиш функциялари юклатилди.

Марказга қуйидаги асосий вазифалар белгилаб берилди:

-таълим берадиган электрон мультимедиа иловаларни ишлаб чиқиш;

-илгари ишлаб чиқилган таълим берадиган электрон ресурсларни ва бошқа тиллардаги нашрларни Ўзбекистан Республикасида ўқитиладиган тилларга мослаштириш ва маҳаллийлаштириш;

-компьютер асбоб-ускуналаридан,АКТлар бўйича таълим берадиган ресурслар ва тренинглардан фойдаланиш самарадорлигини тадқиқ қилиш,таҳлил этиш ҳамда мониторингини олиб бориш;

-халқ таълими ва ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малаасини ошириш институтлари ходимлари учун тренингт курсларини ташкил этиш ва уларни ўтказиш;

-ахборот-таълим веб-портали жойлаштириладиган сервер майдончасини ташкил этиш,қўллаб-қуватлаш ва бошқариш;

— ахборот-таълим веб-порталини ташкил этиш,қўллаб-қуватлаш ва бошқариш;

-мактабларни ахборот-таълим веб-порталига киритиш.

 

90.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 30 мартдаги “Халқ таълими муассасаларини молиявий-иқтисодий таъминотини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 63-сонли қарорининг мазмун ва моҳияти ҳақида.

Жавоб:Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш механизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2007 йил 26.02даги ПФ-3857-сонли Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Умумтаълим мактабларининг  намунавий штатларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2007йил 29.03даги ПҚ-609-сонли қарорини бажариш юзасидан,шунингдек бюджетнинг ғазна ижроси шароитларидахалқ таълими муассасаларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини яхшилаш мақсадида ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.Таълим муассасаларининг ҳисоб-китоб ишлари туман,шаҳар ХТБларидан тегишли молия органларига ўтказилди.

91: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 31. 07 даги “Оилавий болалар уйлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 158-сонли Қарорнинг мазмун ва моҳияти ҳақида.

Жавоб:Ушбу Қарор ота-онасининг қаровисиз қолган болаларнинг хуқуқ ва манфатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш,улар учун оилавий шароитларга яқинлаштирилган зарур шароитлар яратиш,оилавий болалар уйларини ривожлантириш мақсадида,шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижтимоий ҳимоя йили”Давлат дастури тўғрисида”2007 йил 23.01.даги ПҚ-573-сонли Қарорини бажариш мақсадида ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.Шу Қарор билан “Оилавий болалар уйлари тўғрисидаги Низом”тасдиқланди.Низом 6 бўлим,50 банддан иборатбўлиб,қуйидагиларни ўз ичига олган;

-Умумий қоидалар;

-Оилавий болалар уйини ташкил этиш тартиби ва шартлари;

-Болаларни оилавий болалар уйига тарбиялаш учун бериш;

-Тарбияловчи ота-оналар ва тарбияланувчи болаларнинг хуқуқ ва  мажбуриятлари;

-Оилавий болалар уйи таъминоти ва уни моддий-техник таъминлаш;

-Якунловчи қоидалар.

92: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7.08.даги “Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида ”ги 173-сонли Қарорининг мазмун ва моҳияти ҳақида.

Жавоб:Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар  йили Давлат дастури тўғрисида”2008 йил 29.02.даги ПҚ-805-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш,иқтидорли ва истеъдодли ўқувчиларни аниқлаш,танлашва қўллаб-қувватлаш,ушбу йўналишдаги ишларни  самарали ташкил этиш,мавжуд ихтисослаштирилган таълим муассасалари фаолиятини тартибга келтириш,такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7.08.даги 173-сонли Қарорининг ижроси бўйича  2008йил 21.08.да “Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида ”231-ҲБ-сонли буйруғи ишлаб чиқилди.Бу буйруқ билан давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг айрим фанлар чуқур ўрганиладиган қуйидаги турлари белгиланди;

  1. Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаблар;
  2. Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар;
  3. Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаблар.

Буйруқ билан бирга “Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисида Низом ҳам тасдиқланди.

 

94. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий ғоя тағиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги  Қарори қачон қабул қилинган ва у  қандай мақсадларни қўллайди.

Республикаси Президентининг «Миллий ғоя тағиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги  2006 йил  25 август   ПҚ-451 Қарори билан қабул қилинди. Мақсад:

— Маънавиятнинг маъно-моҳияти, миллий маънавиятимизнинг қадимий илдизлари, ноёб ва бетакрор намуналари, бугунги кундаги ривожланиш тамойиллари ҳақида аниқ мақсадга қаратилган тарғибот ишларини мунтазам равишда олиб бориш;

— Аҳолининг кенг қатламлари, авваламбор ўқувчи-ёшлар ўртасида Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик фазилатларини тарбиялаш, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ҳар томонлама  очиб беришга йўналтирилган суҳбат, учрашувлар, маърифий тадбирлар ўтказиш;

— Ўқувчиларга бугунги кунда амалга оширилаётган  давлат сиёсатининг  устивор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини атрофлича тушунтириш;

— Юртимизга  қарши қаратилган ғоявий ва информацион хуружлар, улар ортида турган  кучларнинг ғаразли мақсадларини фош қилиш;

— Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини, уларнинг ҳаётийлиги ва таъсирчанлигини янада ошириш

 

 

95.Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарининг мазмун-моҳияти.

 

Президент И.Каримовнинг ушбу китобида одамзод учун ҳамма замонларда ҳам энг буюк бойлик бўлиб кэлган маънавиятнинг маъно-мазмуни, унинг инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти, бу мураккаб ва серқирра тушунчанинг назарий ва амалий томонлари ҳар томонлама кенг қамровли фикр ва хулосалар орқали таҳлил этилади.

96. И. Каримов асарларида республикамиз тараққиёти ўзига хос йўлининг асослаб берилиши.

Ж: Ўзбек халқининг ажралмас ҳуқуқи-ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи рўёбга чиқарилди. 1991 йил 31 августда Ўзб.Респ.муст.эълон қилинди. “Ўзб.Рес.нинг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида” ги қонунда халқимизнинг хохиш иродаси мустахкамлаб қўйилди. Халқимиз беқиёс бойликларнинг абадул абад эгаси бўлиб қолди.

Қонун чиқарувчи, ижро этувчи суд хокимият ваколатлари тақсимлаш принципи изчиллик билан ўтказилди. Ўзбекистон халқи хокимиятнинг эгаси бўлиб қолди. Ўз вакиллари орқали амалга оширмоқда. Президентлик бошқаруви жорий этилди, хокимликлар таъсис этилди, Мудофаа ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирликлари, Миллий хавфсизлик қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси тузилди. Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш, қимматбахо металлар, фан ва техника қўмиталари, Олий аттестация комиссияси ташкил этилди. Марказий иқтисодий идораларнинг вазифалари ва фаолият йўналишлари тубдан ўзгартирилди. Банк тизими тубдан ташкил этилди.

Табиий иқлим шароитларининг ўзига хослиги, тарихан таркиб топган ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, Республикадаги алохида демографик вазият (туғилиш даражаси кўп), ахоли таркибида болалар ва ўсмирларнинг кўплиги (43,1%), Республика миллий таркибининг ўзига хослиги (130 миллат-элат), халқ хўжалиги хомашё базаси сифатида эканлиги ўзага хос йўлни талаб қилади.

Республикада хамма нарса табиий бойликлар, унумдор ер, қудратли иқтисодий ва илмий техникавий, инсоний ва маънавий салохият мавжуд.

Тараққиётнинг ўзбек модели- революцияларсиз, буюк сакрашларсиз эволюцион яъни тадрижийлик йўли билан ривожланиш. И. Каримов “Ўзб.нинг ўз истиқлоли ва тараққиёт йўли”, “Ўзб.бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли” асарларида асослаб берган.

Асосий масала: Ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган иқтисодиёт – бу аралаш иқтисодиётдир. Давлат барқарорликнинг, ижтимоий адолатнинг ижтимоий кафолатидир. Бозор иқтисодиётига босқичма босқич ўтилади. И.Каримонинг барча асарларида бу нарсалар асосланиб берилган.

97. И. Каримов асарларида демократик ислохотлар асосий йўналишлари ва вазифаларнинг белгилаб берилиши.

Ж: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2010 йил 12 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисида “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” да асослаб берилади.

Давлатимиз раҳбари маърузасида давлат аҳамиятига молик муҳим вазифаларни ҳал этишда давлат ҳокимияти тармоқларини, хусусан, парламентни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, сиёсий партияларнинг ролини ошириш, мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимини, сайлов қонунчилигини такомиллаштириш, фуқаролик жамияти институтларини, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, шунингдек, демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштиришга қаратилган бир қатор қонунчилик ташаббуслари илгари сурилди.

Президентимиз ўз маърузасида мустақил тараққиётимизнинг ўтган даври, айниқса, охирги ўн йилликда амалга оширган ишларимизни чуқур таҳлил этиб, шу билан бирга, мамлакатни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш борасидаги навбатдаги вазифаларни белгилаб берди. Энг асосийси, бу мақсадларга қайси йўллар билан эришиш, унинг ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида қандай қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш лозимлиги ҳақида аниқ таклифларни илгари сурди.

Президентимиз ўз маърузасида қуйидаги йўналишларни демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор вазифалари сифатида белгилаб берди.

1. Давлат хокимияти ва бошкарувини демократлаштириш

2.Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш.

3.Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш.

4.Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш.

5.Фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш.

6.Демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш

 

100. Ўзбекистон Республикасида таъсис этилган унвон, орден, медаллар ва давлат мукофотлари.

Жавоб: Мустакиллик йилларида Ўзбекистоннинг “Ўзбекистон Қахрамони” олий унвони ва “Олтин юлдуз” Олий нишони, “Мустақиллик” “Амир Темур”, “Соғлом авлод учун”, “Дўстлик”, “Меҳнат шухрати”, “Шон -шараф”, “Буюк хизматлари учун” «Жалолиддин Мангуберди» орденлари, “Жасорат”, “Шуҳрат” медаллари таъсис этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 25 августдаги Фармони билан “Эл-юрт ҳурмати” ордени таъсис этилди.Ўзбекистон халқ ўқитувчиси”, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи” ва “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими” фахрий унвонлари.

Алишер Навоий номидаги, Камолиддин Беҳзод номидаги, Абдулла Қодирий Зулфия номидаги Давлат мукофоти.

101. Мустақил Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий-аҳлоқий негизлари (И.Каримов. Ўзбекистон буюк келажак сари)

Жавоб: Ўзбекистонни янгилаш ва ривожлантиришнинг ўз йўли тўртта асосий негизга асосланади:

-умуминсоний қадриятларга содиқлик;

-халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;

-инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиши;

-ватанпарварлик

102. Миллий истиқлол мафкурасининг бош ва асосий ғоялари.

Жавоб: Миллий истиқлол мафкурасининг бош  ғояси : ОЗОД ВА ОБОД ВАТАН, ЭРКИН ВА ФАРОВОН ҲАЁТ БАРПО ЭТИШ

Асосий ғоялари: ЮРТ ТИНЧЛИГИ, ВАТАН РАВНАКИ, ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИ, КОМИЛ ИН­СОН, ИЖТИМОИЙ ҲАМКОРЛИК, МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК, ДИНЛАРАРО БАГРИКЕНГЛИҚ.

105. “Ўзбекистон халқ ўқитувчиси”, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи” ва “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими” фахрий унвонлари качон таъсис этилган? Бу унвон соҳиблари қандай имтиёзларга эга бўлади?

Жавоб: 1996 йил26 апрелдаги  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунига асосан “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси”, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи” ва “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими” фахрий унвонлари таъсис этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 7 июндаги қарорига асосан

“Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси”- республикада белгиланган энг кам иш хақи миқдорида қўшимча хақ,

“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи”, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими”- республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида гонорар олишади.

106. ”Ўзбекистон қахрамони” ва “Олтин юлдуз” медали қачон таъсис этилган ва унга муносиб деб топилганлар ҳақида.

1994 йил 5 май куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ХV сессияси ”Ўзбекистон қахрамони”  унвонини белгилаш ва олий нишон “Олтин юлдуз” медалини таъсис  этиш тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикасининг Қонунини қабул қилган эди. Шу куни суверен ва мустақил Ўзбекистонни барпо этиш, халқпарвар демократик ҳуқуқий давлат яратиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни  таъминлаш ишига қўшган улкан ҳиссаси ҳамда бу борада матонат ва жасорат кўрсатганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.Каримовга “Ўзбекистон қаҳрамони” унвонини бериш тўғрисида Олий Кенгашнинг қарори қабул қилинди.

Истиқлолимизнинг боқийлиги, юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти, халқ фаровонлиги йўлида фидоийлик кўрсатиб меҳнат қилаётган кишилар ушбу давлат мукофотларига сазовор бўлганлардир.

107.Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида давлатнинг қонун чиқарувчи хокимиятини амалга оширадиган олий вакиллик органи ва унинг ваколатлари

Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.

— Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан- Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат.

-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ваколат муддати –беш йил.

108.”Хадис “илмининг энг ривожланган даври нечанчи асрга тўғри келади? Хадислардан ва шу илм асосчиларидан мисол келтиринг.

”Хадис “илмининг энг ривожланган даври XII асрга тўғри келади Хадис илмийнинг асосчиларидан бири Ал Бухорий, Ат Термизий, Мотурудийлар.

1.Ватанни севмоқ иймондандур.

2.Саломни аввало онангга, яна онагга, кейинги отангга бер.

3.Бешикдан қабргача илм изла.

109. Ўзбекистон Республикасида Давлат хокимиятининг ташкил этилиши тўғрисида.

Жавоб:Ўзбекистон Республикасида 2002 йилнинг 27 январида ўтказилган умумхалқ референдуми қарорларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлиснинг ҳуқуқий мақоми янада такомиллаштирилди. Референдум қарори асосида Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг саккизинчи сессиясида қабул қилинган “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги Конституциявий қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси – икки палатадан – Қонунчилик палатаси (қуйи палата)дан ҳамда Олий Мажлиснинг Сенати (юқори палата)дан иборат қилиб ташкил этилди.

110. Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари ҳақида.

Ўзбекистонда ўзини-ўзи бошқариш тузилмаси ҳисобланган маҳалла алоҳида аҳамиятга эга. Яшаш жойидаги миллий ўзини-ўзи бошқаришнинг ўзига хос модели бўлган маҳалла, халқимизнинг асрий анъаналари ва урф -одатларига таяниб, муҳим ташкилий –иқтисодий ва тарбиявий функцияни бажаради. Зеро, маҳалла тимсолида мавжуд бўлган фуқаролик жамиятининг ижтимоий негизи – Ўзбекистонда  бундай жамиятни шаклантиришнинг таянч нуқтаси бўлиб хизмат қилади.

111. Ўзбекистон Республикасининг суд хокимияти ҳақида.

Мамлакатимизда суд-хукук тизимидаги ислохотлардан кузланган максад. Эркин фукаролик жамиятини шакллантириш йулидан бораетган мустакил давлатимиз инсон хукукларининг химояси ва демократик ислохртларни чукурлаштириш борасида жахон хамжамиятидаги мавжуд сиесий жараенлар билан хамоханг кадам ташламокда.

Мамлакатимизда халкаро хукук нормалари ва умуминсоний кадриятлар миллий конунчилигимизга сингдирилиб, устувор макомга зга булди. Адолатли фукаролик жамиятнинг хукукий асослари жадаллик билан шакллантирилмокда. Инсон хукуклари сохасида халкаро хамкорлик давлат фаолиятининг мухим йуналишларидан бири х,исобланиб, бунда шахснинг хукук ва зркинликлари кафолатини реал таьминлаш асосий максад килиб  қўйилган Бу саьй-харакатлар мамлакатимизнинг Асосий конуни — Узбекистон Республикаси Конституциясида ва бошка бир катор конунларда уз ифодасини топди.

112. Ўзбекистон Республикасида сайлов тизими ҳақида.

Ҳар  бир шахснинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш бўйича конституциявий ҳуқуқи — миллий давлатчилигимиз моделининг асоси

Сайловлар – демократик ҳуқуқий давлатнинг узвий белгиси, халқнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этишининг, фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокининг асосий шакли 2003 ва 2008 йилларда: Конституциямизга, шунингдек, “Сайловчилар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Қонунчилик палатасидаги депутатлик ўринларининг сони 120 тадан 150 тага кўпайтирилди, шундан 135 нафар депутат сиёсий партиялардан сайланади. Қуйи палатамиздаги 15 та депутатлик ўрни Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатларга берилди. Сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этиши учун рухсат бериш масаласини ҳал этиш борасида зарур бўладиган сайловчилар имзосининг миқдори аввалги 50 минг имзо ўрнига 40 минг қилиб белгиланди. Депутатликка номзодларнинг ишончли вакиллари сони 5 нафардан 10 нафаргача кўпайтирилди.

113.Ўзбекистонда демократик  жамият қуришнинг тарихий ва маънавий-аҳлоқий илдизлари ҳақида

114. “Оила, маҳалла, мактаб хамкорлиги маркази”нинг мақсад ва вазифалари

Марказ”  Ўзбекистон Республикаси  «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Халқ таълими вазирлигининг 2004 йил 26 февралдаги Ҳайъат мажлисининг қарори билан тасдиқланган  “Баркамол авлодни тарбиялашда оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлиги  Концепцияси” асосида фаолиятини ташкил этилди. Мақсади ва вазифалари:

1. Ўқувчи — ёшлар дунёқарашларини шакллантиришда миллий ва умуминсоний қадриятлар, халқимизнинг бой тарихий, маданий ва маънавий мероси асосида уларни ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, инсонпарварлик, имон-эътиқод, меҳр-шафқатлилик каби инсоний фазилатлар мисолида ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашда иштирок этиш.

2. Ахлоқий пок, жисмонан бақувват, Ватанга садоқатли фидойи инсон, ташаббускор соғлом авлодни тарбиялашда ўз-ўзини бошқариш орқали жамиятга ёрдам бериш.

3. Билимли, баркамол, маданиятли ўқувчи-ёшларни шакллантириш, уларни оила, маҳалла, жамият ва давлат олдидаги масъулиятларини тўла англайдиган ва эгаллаган билимларини ҳаётга татбиқ эта оладиган шахс сифатида камол топтириш борасида жамоатчилик фаолиятини амалга ошириш.

4.  Оила, маҳалла ва мактаб  ҳамкорлигини тўғри йўлга қўйиш, амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш, вояга етмаган ёшлар орасида содир этилиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий-маънавий билим кўникмаларини мустаҳкамлаш, давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкилий-педагогик ишларни мувофиқлаштириш.

115. “Оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлик маркази”нинг фаолиятини молиялаштириш ҳақида.

— “Марказ” фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари асосида юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий ёрдамлари, мақсадли бадаллари ҳисобига амалга оширади.

— “Марказ” фаолиятини бошқарувчиси ишчи гуруҳ аъзоларининг ойлик маошига Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли қарорига мувофиқ ўрнатилган тартибда қўшимча ҳақ тўлаш белгиланади.

116.Оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлик маркази”нинг меъёрий хужжатлари ва уларни юритиш тартиби

— “Марказ” йиллик, ойлик ва хафталик режалари асосида иш юритади;

— Мазкур режалар мактаб раҳбари, маҳалла оқсоқоли, ота-оналар қўмитаси раиси ва жамоатчилик ташкилотлари билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

—. “Марказ”да мажлис баённомаси, мурожаатнома ва қайднома дафтарлари, йўналишлар бўйича келишув шартномалари ҳамда ижтимоий span style=»color: #666699″паспорти юритилади;

117.Оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлик маркази”нинг бошқарув фаолияти ва иш тартиби ҳақида.

— “Оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлик марказлари” иш фаолиятларини Халқ таълими бошқармалари ва туман халқ таълими бўлимлари қошида тузилган ишчи гуруҳ томонидан мувофиқлаштириб борилади.

-.“Оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлик марказлари” иш фаолиятини мувофиқлаштириб борувчи ишчи гуруҳ таркиби Хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш бўлими,  “Миллий ғоя ва мафкуравий илмий-амалий марказ”, “Оила” илмий маркази, “Маҳалла”, “Соғлом авлод учун”, “Экосан”, “Истеъдод”, “Нуроний” жамғармалари ва “Камолот”  ЁИҲ вакилларидан ташкил топади.

-. “Марказ”  умумтаълим мактабларининг “Маънавият ва маърифат” хоналари таркибида ташкил этилади.

— “Марказ” фаолиятини мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича раҳбар ўринбосари бошқаради.

-. “Марказ”  қошидаги ишчи гуруҳ таркиби мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича рахбар ўринбосари, психолог, хотин-қизлар қўмитаси раиси, ота-оналар қўмитаси раиси, “Васийлик кенгаши” раиси, маҳалла қошидаги маънавий-маърифий ва диний ишлар бўйича маслаҳатчи, “Камолот” ЁИҲ вакили ва тажрибали синф раҳбарларидан ташкил топади.

— “Марказ” фаолиятини мактаб педагогик жамоаси, ўқувчилар жамоаси, ота-оналар қўмитаси, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликда мувофиқлаштириб боради.

-. “Марказ”да қуйидаги бўлимлар фаолият кўрсатади:

— Соҳоватли балалар ҳаракати;

— Зулфияхоним қизлари клуби;

— Спорт – тинчлик элчиси;

— Маҳалламиз ободлиги-эл юрт ободонлиги;

— Оила психологияси ва фарзанд тарбияси;

— Бўш вақтни мазмунли ташкил этиш;

— Вояга етмаганлар билан ишлаш;

— Миллий қадриятлар ва урф-одатлар;

— Хотин-қизлар қўмитаси.

-. “Марказ”нинг  йиллик режасида белгиланган вазифалари ижроси бўйича  ҳар ойда 1 марта  кенгайтирилган ота-оналар мажлисида хисоботлари бериб борилади ҳамда ота-оналар учун тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида ўқув семинарлар, тренинглар ва сухбатлар ташкил этади.

118.Меҳнат шартномалари, уларни тузиш тартиби, амал қилиш муддати ҳақида.

Меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир.

Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафлари бўлиб ҳисобланади.

Меҳнат шартномасининг мазмуни тарафлар келишуви бўйича, шунингдек, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланади.

Меҳнат шартномаси ёзма шаклда тузилади ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган намунавий шартномани ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.

Меҳнат шартномалари, номуайян муддатга; ёки беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга; муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин.

Меҳнат шартномаси қуйидаги сабабларга кўра бекор қилиниши мумкин:

1) тарафларнинг келишувига кўра. Ушбу асосга биноан меҳнат шартномасининг барча турлари исталган вақтда бекор қилиниши мумкин;

2) тарафлардан бирининг ташаббуси билан;

3) муддатнинг тугаши билан;

4) тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра;

5) меҳнат шартномасида назарда тутилган асосларга кўра.

119.Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби ҳақида.

Меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжатдир.

Иш берувчи корхонада беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно.

Иш берувчи меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни ёзиши шарт. Ходимнинг илтимосига кўра меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосида ишлаган ва вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврлар ҳақидаги ёзувлар киритилади. Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) меҳнат дафтарчасига ёзилмайди.

120.Меҳнат таътиллари турлари, бериш тартиби ҳақида.

Йиллик меҳнат таътиллари

Барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади.

Йиллик асосий таътил

Ходимларга ўн беш иш кунидан кам бўлмаган муддат билан йиллик асосий таътил берилади.

Йиллик узайтирилган асосий таътиллар

Қуйидагиларга уларнинг ёши ва соғлиғи ҳолатини ҳисобга олиб, йиллик узайтирилган асосий таътил берилади:

ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга — ўттиз календарь кун;

ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига — ўттиз календарь кун.

Айрим тоифадаги ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларини ҳамда бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ узайтирилган таътиллар белгиланади.

Меҳнат тўғрисидаги қонунлар ёки бошқа норматив ҳужжатларда белгиланганидан ташқари, меҳнат шартномасининг шартларида ҳам узайтирилган йиллик таътиллар бериш назарда тутилиши мумкин.

Йиллик қўшимча таътиллар

Қўшимча таътиллар:

меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишларда банд бўлган ходимларга (137-модда);

оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида иш бажараётган ходимларга (138-модда);

меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасининг шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда берилади.

Меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишлар учун бериладиган йиллик қўшимча таътил

Меҳнат жараёнида соғлиғига физикавий, кимёвий, биологик ва ишлаб чиқаришнинг бошқа зарарли омиллари таъсир этадиган ходимларга ноқулай меҳнат шароитида ишлаганликлари учун йиллик қўшимча таътил берилади.

Оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун йиллик қўшимча таътил

Табиий-иқлим шароити оғир ва ноқулай жойлар рўйхати ҳамда йиллик қўшимча таътилнинг энг кам муддати Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгилаб қўйилади.

Тармоқ келишувлари, жамоа шартномаларида табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бошқа жойларда ҳам ходимларга йиллик қўшимча таътил бериш назарда тутилиши мумкин.

Ижтимоий таътиллар

Ходимлар қуйидаги ижтимоий таътиллар олиш ҳуқуқидан фойдаланадилар:

ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари (233-модда);

болаларни парваришлаш таътиллари (232, 234, 235-моддалар);

ўқиш билан боғлиқ таътиллар (252, 253, 254 ва 256-моддалар);

ижодий таътиллар (258-модда).

Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътиллар

Ходимнинг аризасига биноан унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг муддати ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.

121. Педагог ходимларга бериладиган имтиёзлар.

Меҳнат кодексида қуйидаги тоифадаги ходимларга қўшимча кафолатлар ва имтиёзлар берилиши кўзда тутилган:

А. Аёлларга:

Ҳомиладор аёлларни ва боласи бор аёлларни ишга қабул қилишдаги кафолатлар:

— ҳомиладор ва 2 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни енгилроқ ишга ўтказиш;

— уларга тўлиқсиз иш вақти белгилаш;

— 12 ёшга тўлмаган боласи ёки 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга қўшимча таътиллар;

— ҳомиладорлик, туғиш таътиллари, боласи 2 ва 3 ёшга тўлгунга қадар бериладиган таътиллар.

Б. Ёшларга:

— 18 ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилишда, уларга қисқартирилган иш вақти белгиланади, меҳнат таътили беришда кафолатлар берилади.

В. Таълим муассасаларида ўқиётган ходимларга:

— иш жойида хақ тўланадиган қўшимча таътиллар бериш; қисқартирилган иш ҳафтаси белгилаш;

— йиллик меҳнат таътилларини имтиҳон сессиялари вақтига тўғрилаб бериш;- ижодий таътиллар бериш.

 

124.Ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш тартиби ҳақида

Ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади.

Ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ тузилган меҳнат шартномасининг мазмунига тўла мувофиқ равишда чиқарилади.

Буйруқ ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади.

Ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари

Меҳнат шартномаси қуйидаги сабабларга кўра бекор қилиниши мумкин:

1) тарафларнинг келишувига кўра. Ушбу асосга биноан меҳнат шартномасининг барча турлари исталган вақтда бекор қилиниши мумкин;

2) тарафлардан бирининг ташаббуси билан;

3) муддатнинг тугаши билан;

4) тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра;

5) меҳнат шартномасида назарда тутилган асосларга кўра. Меҳнатга оид муносабатларни бекор қилиш тўғрисидаги шарт меҳнат шартномасида бу шартнома иш берувчи томонидан корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилганда, шунингдек қонунда йўл қўйиладиган бошқа ҳолларда ҳам назарда тутилиши мумкин.

6) янги муддатга сайланмаганлиги (танлов бўйича ўтмаганлиги) ёхуд сайланишда (танловда) қатнашишни рад этганлиги муносабати билан.

Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш

Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш

125.Ходимларни рағбатлантириш тартиби ҳақида

Ишдаги ютуқлар учун ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин. Рағбатлантириш турлари, уларни қўлланиш тартиби, афзаллик ва имтиёзлар бериш жамоа шартномалари, ички меҳнат тартиби қоидалари ва бошқа локал ҳужжатларда, жамоа келишувларида, интизом тўғрисидаги устав ва низомларда белгилаб қўйилади.

Ходимлар меҳнат соҳасида давлат ва жамият олдидаги алоҳида хизматлари учун давлат мукофотларига тақдим этилиши мумкин.

Иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди.

Интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида (183-модда) ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди.

126. Меҳнат интизоми хақида.

Меҳнат интизоми ҳалол меҳнат учун рағбатлантириш ва мукофотлаш усуллари билан нормал тарзда ишлашга зарур ташкилий ва иқтисодий шароитларни яратиб бериш, ноинсоф ходимларга нисбатан жазо чораларини қўлланиш орқали таъминланади.

Корхонада меҳнат тартиби иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқлайдиган ички меҳнат тартиби қоидалари билан белгиланади.

Ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:

1) ҳайфсан;

2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима.

Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин. Ходимнинг иш ҳақидан жарима ушлаб қолиш ушбу Кодекснинг 164-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда иш берувчи томонидан амалга оширилади;

3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари).

Ушбу моддада назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўлланиш тақиқланади.

Интизомий жазолар ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилади (82-модда).

Интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозим. Ходимнинг тушунтириш хати беришдан бош тортиши унинг илгари содир қилган ножўя хатти-ҳаракати учун жазо қўллашга тўсиқ бўла олмайди.

Интизомий жазони қўлланишда содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг қай даражада оғир эканлиги, шу хатти-ҳаракат содир этилган вазият, ходимнинг олдинги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.

Ҳар бир ножўя хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо қўлланиши мумкин.

Интизомий жазо бевосита ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин, аммо бу хатти-ҳаракат аниқлангандан бошлаб, ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмасдан, узоғи билан бир ой ичида қўлланилади.

Ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан бошлаб олти ой ўтганидан, молия-хўжалик фаолиятини тафтиш этиш ёки текшириш натижасида аниқланганда эса, — содир этилган кундан бошлаб икки йил ўтганидан кейин жазони қўллаб бўлмайди. Жиноий иш бўйича иш юритилган давр бу муддатга кирмайди.

Интизомий жазо берилгани тўғрисидаги буйруқ (фармойиш) ёки қарор ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади.

127. Меҳнатни муҳофаза қилиш.

Барча корхоналарда хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитлари яратилган бўлиши керак. Бундай шароитларни яратиб бериш иш берувчининг мажбуриятига киради.

Меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари ушбу Кодекс, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, шунингдек техник стандартлар билан белгиланади.

Иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун жавобгар бўлади.

Ходим меҳнатни муҳофаза қилиш нормаларига, қоида ва йўриқномаларига, шунингдек маъмуриятнинг ишни бехатар олиб бориш ҳақидаги фармойишларига риоя қилиши, олинган шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиши, инсонлар ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф соладиган ҳар қандай ҳолат ҳақида, шунингдек иш жараёнида ёки у билан боғлиқ ҳолда содир бўлган ҳар қандай бахтсиз ҳодиса ҳақида ўзининг бевосита раҳбарини (бригадири, устаси, участка бошлиғи ва бошқаларни) дарҳол хабардор қилиши шарт.

Иш берувчи меҳнат шартномасини тузишда ва бошқа ишга ўтказишда ходимни меҳнат шароитлари тўғрисида, шу жумладан касб касалликлари ва бошқа касалликларга чалиниш эҳтимоли, шу билан боғлиқ ҳолда унга бериладиган имтиёз ва компенсациялар, шунингдек шахсий ҳимоя воситалари ҳақида хабардор қилиши керак.

Иш берувчи ходимларга ёки уларнинг вакилларига муайян иш жойидаги ва ишлаб чиқаришдаги меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳолати ҳақида ҳам ахборот бериши шарт.

128. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16.02даги 25-сонли “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малкасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорининг мазмун ва моҳияти.

Ж: 1.Педагог кадрларни қайта тайёрлаш малака ошириш қўйилган давлат талаблари.

2. Қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги Диплом.

3. Малака ошириш ҳақида  давлат намунасидаги Сертификат.

Бу қарор асосида ЎзР ХТВ гининг 07.06.2006 йилда 149-буйруғи чиққан.

ЎзР ХТВ тасарруфидаги ПКҚТМОИ (марказлар) ҳақида Низом ишлаб чиқилган.

Педагог кадрларни тоғридан-тўғри малака ошириши (та’лим дацурлари бўйича ўқитиш)ни ташкил этиш бўйича ё`риқнома ишлаб чиқилган. (3Қ1, 2Қ2 кўринишидаги малака ошириш)

СВПКҚТМОИ 30.06.2006да 32-сонли буйруқи ишлаб чиқилган.Кафедраларда буйруқ асосида кафедралар тадбирлари ишлаб чиқилган ва бажарилган.

129. . Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16.02даги 25-сонли “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малкасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорини амалга ошириш юзасидан ХТВ буйруғи ва у билан тасдиқланган Низомнинг мазмун моҳияти ҳақида.

Ж: ЎзР ХТВ гининг 07.06.2006 йилда 149-буйруғи чиққан.

ЎзР ХТВ тасарруфидаги ПКҚТМОИ (марказлар) ҳақида Низом ишлаб чиқилган.

Низомда

И. Умумий қоидалар;

ЎзР ХТВ тасарруфидаги ПКҚТМОИ (марказлар) фаолияти тартибини белгилайди.

ИИ.Инцитутнинг мақсади ва асосий вазифалар.

ИИИ.Инситут тингловчиларига бериладиган ҳужжатлар:

Малака ошириш сертификар 144 соатлик дацур асосида

Қайта тайёрлаш ҳақидаги диплом-576 соатлик дацур асосида.

ИВ.Инцитут ходимлари таркиби.

В.Инцитутда ўқув жараёнини ташкил этиш илмий ва методик фаолият.

Календар йилида ўқитилади. Тингловчилар сони 20-25 нафар.

4ҳафта 144 соат ҳафталик 36 соат.

4 ҳафтада тоифага кўра 2/2 ёки 3/1 схема бўйича 50% ёки 75% бевосита МО , 50% ва 25% муцақил МО.

ВИ. Институтнинг  таркибий тузилиши.

ВИИ.Институтнинг раҳбарияти, Илмий кенгаши ва жамоатчилик ташкилотлари.

ВИИИ. Инстцитутнинг молиявий фаолияти ва маблағлари.

ИХ Институтнинг халқаро фаолияти

Х. Институтларнинг  фаолиятини бошқариш ва муофиқлаштириш.

133 – савол. Педагог кадрларни  қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларини муваффақиятли тугатганларга бериладиган хужжатлар ҳақида

Жавоб. Қайта тайёрлаш ёки малака ошириш бўйича таълим дастурларини муваффақиятли бажарган педагог кадрларга тегишли равишда давлат намунасидаги қуйидаги хужжатлар берилади:

— малака ошириш ҳақидаги сертификат – 144 соат хажмдаги таълим дастурларини ўтаган шахслар учун

— қайта тайёрлаш ҳақидаги диплом – 576 соат хажмдаги таълим дастурларини ўтаган шахслар учун

Таълим ҳақидаги давлат намунасидаги хужжатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

135 – савол. Педагог кадрларни қайта тайёрлашнинг асосий турлари ҳақида.

Жавоб. Қайта тайёрлашнинг асосий турлари:

— педагогик қайта тайёрлаш;

— касбий қайта тайёрлаш.

Педагогик қайта тайёрлаш – мутахассисларнинг базавий касбий маълумотини таълимнинг тегишли тури Давлат таълим стандарти (Давлат талаблари) билан белгиланадиган ўқув-тарбия жараёнининг талаб этиладтиган сифатини таъминлайдиган даражада педагогик фаолиятни юритиш учун зарур ва етарли бўлган педагогик тайёргарлик талабларига мувафиқлаштириш мақсадида мутахассисларнип қайта тайёрлаш;

Касбий қайта тайёрлаш (ихтисослашув) – таълимнинг тегишли тури Давлат тлим стандарти (Давлат талаблари) билан белгиланадиган ўқитишнинг талаб этиладиган  сифатинпи таъминлайдиган даражада ўқув фани ёки курс бўйича педакгогик фаолиятни юритиш учун зарур ва етарли хажмда янги касбий билимлар, малака ва кўникмаларни ўзлаштириш.

136 – савол. Педагог кадрларни малакасини ошириш шакллари ҳақида.

Жавоб. Малака ошириш шакллари:

1.тўғридан-тўғри малака ошириш(таълим дастурлари бўйича ўқитиш);

— малака ошириш бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасасида (академия, институт, марказ,факулоьтет, курсларда) ўқитиш;

— базавий таълим муассасасида ўқитиш;

— “Устоз-шогирд” методи бўйича таълим муассасасида ўқитиш;

— ишлаб чиқаришда тажриба орттириш;

— илмий-тадқиқот муассасасида тажриба орттириш;

— хорижда тажриба орттириш;

— мустақил ўқиб билим орттириш;

2.билвосита малака ошириш(таълим дастурларисиз ўқитиш):

— илмий(илмий-педагогик) кенгашнинг қарори бўйича ижодий таътил;

— очиқ ўқув машғулотлари;

— илмий, илмий-мектодик ва илмий амалий семинарлар, конференциялар, август ўқишлари ва ҳакозоларда маърузалар билан қатнашиш.

 

139 – савол. Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими норматив хужжатлари ҳақида.

Жавоб. Педагог кадрларни  қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими норматив хужжатларига давлат талаблари, низомлар, ўқув режалр, ўқув дастурлари, шунингдек белгиланган тартибда таълим соҳасидаги  бошқарув органлари томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган бошқа норматив хужжатлар киради.

 

 

SAHIFAMIZ    sizda    TAASSUROT QOLDIRGAN   bo’lsa,     IZOHINGIZni     qoldiring!

 

 

 

 

 

 

span style=»color: #666699″span style=»color: #666699″