Faoliyati

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги  “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора–тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сонли қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 4 июлдаги  421-Ф-сонли фармойиши асосида 1-синф чет тили дарсликларининг мантиқий давоми сифатида 2-синф ўқувчилари учун муаллифлар гурухи томонидан  чет тилларидан давлат таълим стандарти ва ўқув дастури асосида дарслик мажмуалари (дарслик, машқ дафтари ўқитувчи китоби, мультимедия иловалари) ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2014 йил 3 январдаги “Умумтаълим мактабларининг 2-синфи учун чет тилларидан тайёрланган ўқув дастури ва дарслик мажмуаларини тажриба-синовдан ўтказиш тўғрисида”ги 3-сонли,  Фарғона вилояти ҳокимлиги халқ таълими бошқармасининг 2014 йил 6 январдаги 3-АИ сонли  буйруғи ҳамда  Фарғона шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг 2014 йил  7 январдаги  2/1-сонли буйруғига асосан  мажмуанинг 2014 йил 8 январдаги 24-сонли буйруғи ишлаб чиқилди ҳамда буйруқ асосида 2 “Б” синфида инглиз тили фанидан 2014 йил 13 январдан 20 мартга қадар хафтанинг пайшанба ва жума кунлари  чет тилларидан яратилган ўқув дастурлари ва дарслик мажмуларининг 2-синф ўқувчилари ёши ва психо-физилогик хусусиятларига, ДТС ва ўқув дастурларига мослиги тажриба синовдан ўтказилди. Тажриба синов жараёнини экспериментатор ўқитувчилар Отажонова Шахло ва Абдураҳмонова Бадалпошшо олиб борди. Мазкур дарсликда 2-синф ўқувчилари чет тилларининг алифбосини ўргана бошлайди. Ушбу болажонлар 1-синфда фақат тинглаб тушуниш ва гапириш кўникмасига эга бўлган бўлса, энди улар ҳарф ўрганишди, ўқишди ва ёза бошлашди. Дарслик-мажмуада унга алоҳида эътибор берилган ҳолда машқ дафтари ҳам яратилган. 


 2014 йил 21 феврал куни мактабда вилоят миқёсида ”Янги дарслик – янги имкониятлар” мавзусида ўқув семинари ўтказилди. Ўқув семинарда дарс жараёни тажриба синовдан ўтказилаётган дарслик мавзулари бўйича  ўқитувчиларга кўрсатилиб, инглиз тили фани ўқитувчилари билан ўзаро тажриба алмашилди. Ўтказилган ўқув семинарда Фарғона вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш  институти хорижий тиллар кафедра мудири Х.Тўхтарова, бир қатор  туман ва шахар хорижий тиллар фани ўқитувчилари, бўлим тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг 20 нафар  хорижий тил фанлари ўқитувчилари, бўлим ходимлари  иштирок этишди. Семинар сўнгида Фарғона вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти хорижий тиллар  кафедра мудири Х.Тўхтарова ва бир қатор илгор ва тажрибали фан ўқитувчилари томонидан экспериментатор ўқитувчиларнинг фаолияти, дарс ўтиш услуби, ўқувчиларнинг иштироки тўғрисида самимий фикрлар билдирилиб, мактабда 2-синф учун чет тилларидан тайёрланган ўқув дастури ва дарслик мажмуаларини тажриба-синов жараёнида фаол иштирок этаётган ўқитувчиларнинг иш тажрибасини вилоят миқёсида оммалаштиришга тавсия этилди ҳамда 1-синф инглиз тили фани ўқитувчилари Б.Абдурахмонова ва Ш.Отажоноваларнинг иш тажрибалари мактаб, шахар миқёсида оммалаштирилди.


 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан  2014 йил 25 март куни ўтказилган селектор йиғилишида белгиланган вазифаларни ижросини сўзсиз таъминлаш ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2014 йил 29 мартдаги видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифаларни бажариш ҳамда ВХТБнинг 2014 йил 31 мартдаги 62-АИ-сонли,  Фарғона шахар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг 2014 йил 1 апрелдаги 30-сонли буйруғи асосида мактабнинг 2014 йил 1 апрелдаги  44-сонли буйруғи ва чора-тадбирлар режаси Мактабда  31 мартдан 7 апрел кунига қадар “Чет тили ҳафталиги” деб эълон қилинди.ишлаб чиқилди. Мактабда 31 мартдан 7 апрелга қадар инглиз тили синф хоналарини белгиланган талабларга мослигини қайтадан кўриб чиқилди.


 

 2014 йил 26 ноябрь куни мактабда The importance of English in making prosperious future мавзусида ўқув семинари ўтказилди. Ўтказилган ўқув семинарда бўлим хорижий тиллар методисти А.Рахматова, тарих методисти Х.Ниёзова,  бўлим тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг 42 нафар хорижий тил фанлари ўқитувчилари, бўлим ходимлари  иштирок этишди.


 

 2013-2014 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2014 йил 3 январдаги “Умумтаълим мактабларининг 2-синфи учун чет тилларидан тайёрланган ўқув дастури ва дарслик мажмуаларини тажриба-синовдан ўтказиш тўғрисида”ги 3-сонли,  Фарғона вилояти ҳокимлиги халқ таълими бошқармасининг 2014 йил 6 январдаги 3-АИ сонли  буйруғи ҳамда  Фарғона шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг 2014 йил  7 январдаги  2/1-сонли буйруғига асосан  мактабнинг 2014 йил 8 январдаги 24-сонли буйруғи ишлаб чиқилган. Мактабда буйруқ асосида 2 “Б” синфида инглиз тили фанидан 2014 йил 13 январдан 20 мартга қадар хафтанинг пайшанба ва жума кунлари  чет тилларидан яратилган ўқув дастурлари ва дарслик мажмуларининг 2-синф ўқувчилари ёши ва психо-физиологик хусусиятларига, ДТС ва ўқув дастурларига мослиги тажриба синовдан ўтказилиб келинди.


 

2014-2015 ўқув йилида умумтаълим мактабларида чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш  бўйича ишларни ташкил этиш ҳолатини танқидий ўрганиш юзасидан Республика комиссиясининг 2014 йил  29 декабрдаги 07/1-6146-сонли баёни 3-синф дарслик мажмуаларининг ўқувчилар ёши ва психо-физиологик хусусиятларига мослигини аниқлаш, материалларнинг ўқувчилар томонидан ўзлаштириш мониторингини олиб бориш, синфлар ўртасидаги узвийлигини таъминлаш, малакали ўқитувчиларнинг амалиётдаги тажрибасидан келиб чиққан ҳолда камчиликларни бартараф этиш, тайёрланган ўқув дастурлари ва дарслик мажмуаларига ўз вақтида тегишли ўзгартиришлар киритиш учун тажриба–синовдан ўтказишни ташкил этиш, ҳамда халқ таълими вазирлигининг 2015 йил 6 январь кунги 5-сонли  ва бу асосида ишлаб чиқилган вилоят халқ таълими  бошқармасининг  2015 йил 8 январдаги 4-сонли буйруғи, шахар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг 2015 йил  9 январдаги 2-сонли буйруғига асосан  мактабнинг 2015 йил 10 январдаги “Умумтаълим мактабларининг 3-синфи учун чет тилларидан тайёрланган ўқув дастури ва дарслик мажмуаларини тажриба-синовдан ўтказиш тўғрисида”ги 1-сонли буйруғи ишлаб чиқилган. Мактабда буйруқ асосида 3 “А” синфида инглиз тили фанидан 2015 йил 13 январдан 20 мартга қадар хафтанинг сешанба  ва пайшанба кунлари  чет тилларидан яратилган ўқув дастурлари ва дарслик мажмуларининг 3-синф ўқувчилари ёши ва психо-физилогик хусусиятларига, ДТС ва ўқув дастурларига мослиги тажриба синовдан ўтказилиб келинди.


 

2015 йил 13 февраль куни Фарғона ВПКҚТМОИ хорижий тиллар кафедра мудири Х.Тўхтарова ва шахар, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими инглиз тили методистлари 3-синфда ўтказилаётган тажриба синов жараёнини ўрганиш ва тажриба алмашиш мақсадида келишди. Уларга экспериментатор ўқитувчилар Б.Абдурахмонова ва Ш.Отажонованинг “Our house is big and nice” мавзудаги, инглиз тили фани ўқитувчилари С.Жўраевнинг “I won’t stay in town”мавзудаги, Н.Жўраеванинг “Times, countries and manners”мавзудаги дарслари кўрсатилди. Дарслардан сўнг Х.Тўхтарова ва бир қатор методистлар тажриба синовдан ўтказилаётган дарслик хақида фикр алмашдилар.


 

 2015 йил 2 март куни мактабга халқ таълими вазирлиги биринчи ўринбосари Б.Х.Дониёров Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил  10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1875-сонли қарори бажарилишини ўрганиш мақсадида ташриф буюрди.  Б.Х.Дониёров мактабнинг инглиз тили фани хоналарини кўздан кечириб,  инглиз тили фани ўқитувчилари билан суҳбат олиб борди.

 

 

 

 

 

 

 

Фарғона шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 41- ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида амалга оширилган ишлар юзасидан

М А Ъ Л У М О Т Н О М А

Фарғона шаҳар 41-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида 2014-2015  ўқув йилида  8 нафар инглиз тили фани ўқитувчиси фаолият кўрсатиб келмоқда. Улардан 4 нафари 1-малака тоифали, 4 нафари 2-малака тоифали  ўқитувчилардир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  ПҚ-1875-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига чет тили фанини ўқитишда методик ёрдам бериш, уларнинг педагогик маҳоратини ва малакасини ошириш, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини кенг жорий этиш, чет тилида яратилаётган дарсликлар, ўқув методик қўлланмаларни тажриба синовдан ўтказиш шароитларини яратиш  ҳамда Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлигининг 2013 йил 28 октябрдаги 344-сонли буйруғи, вилоят халқ таълими бошқармасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 211 АИ-сонли буйруғи ҳамда  Фарғона халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг 85/1-сонли буйруғи,                                            41- ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 2013 йил 6 ноябрдаги  13/1-сонли буйруғи  асосида мактаб инглиз тили фани бўйича таянч мактаби этиб белгиланди.

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги  “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора–тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сонли қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 4 июлдаги  421-Ф-сонли фармойиши асосида 1-синф чет тили дарсликларининг мантиқий давоми сифатида 2-синф ўқувчилари учун муаллифлар гурухи томонидан  чет тилларидан давлат таълим стандарти ва ўқув дастури асосида дарслик мажмуалари (дарслик, машқ дафтари ўқитувчи китоби, мультимедия иловалари) ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2014 йил 3 январдаги “Умумтаълим мактабларининг 2-синфи учун чет тилларидан тайёрланган ўқув дастури ва дарслик мажмуаларини тажриба-синовдан ўтказиш тўғрисида”ги 3-сонли,  Фарғона вилояти ҳокимлиги халқ таълими бошқармасининг 2014 йил 6 январдаги 3-АИ сонли  буйруғи ҳамда  Фарғона шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг 2014 йил  7 январдаги  2/1-сонли буйруғига асосан  мажмуанинг 2014 йил 8 январдаги 24-сонли буйруғи ишлаб чиқилди ҳамда буйруқ асосида 2 “Б” синфида инглиз тили фанидан 2014 йил 13 январдан 20 мартга қадар хафтанинг пайшанба ва жума кунлари  чет тилларидан яратилган ўқув дастурлари ва дарслик мажмуларининг 2-синф ўқувчилари ёши ва психо-физилогик хусусиятларига, ДТС ва ўқув дастурларига мослиги тажриба синовдан ўтказилди. Тажриба синов жараёнини экспериментатор ўқитувчилар Отажонова Шахло ва Абдураҳмонова Бадалпошшо олиб борди. Мазкур дарсликда 2-синф ўқувчилари чет тилларининг алифбосини ўргана бошлайди. Ушбу болажонлар 1-синфда фақат тинглаб тушуниш ва гапириш кўникмасига эга бўлган бўлса, энди улар ҳарф ўрганишди, ўқишди ва ёза бошлашди. Дарслик-мажмуада унга алоҳида эътибор берилган ҳолда машқ дафтари ҳам яратилган. 

 

2014 йил 21 феврал куни мактабда вилоят миқёсида ”Янги дарслик – янги имкониятлар” мавзусида ўқув семинари ўтказилди. Ўқув семинарда дарс жараёни тажриба синовдан ўтказилаётган дарслик мавзулари бўйича  ўқитувчиларга кўрсатилиб, инглиз тили фани ўқитувчилари билан ўзаро тажриба алмашилди. Ўтказилган ўқув семинарда Фарғона вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш  институти хорижий тиллар кафедра мудири Х.Тўхтарова, бир қатор  туман ва шахар хорижий тиллар фани ўқитувчилари, бўлим тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг 20 нафар  хорижий тил фанлари ўқитувчилари, бўлим ходимлари  иштирок этишди. Семинар сўнгида Фарғона вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти хорижий тиллар  кафедра мудири Х.Тўхтарова ва бир қатор илгор ва тажрибали фан ўқитувчилари томонидан экспериментатор ўқитувчиларнинг фаолияти, дарс ўтиш услуби, ўқувчиларнинг иштироки тўғрисида самимий фикрлар билдирилиб, мактабда 2-синф учун чет тилларидан тайёрланган ўқув дастури ва дарслик мажмуаларини тажриба-синов жараёнида фаол иштирок этаётган ўқитувчиларнинг иш тажрибасини вилоят миқёсида оммалаштиришга тавсия этилди ҳамда 1-синф инглиз тили фани ўқитувчилари Б.Абдурахмонова ва Ш.Отажоноваларнинг иш тажрибалари мактаб, шахар миқёсида оммалаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан  2014 йил 25 март куни ўтказилган селектор йиғилишида белгиланган вазифаларни ижросини сўзсиз таъминлаш ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2014 йил 29 мартдаги видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифаларни бажариш ҳамда ВХТБнинг 2014 йил 31 мартдаги 62-АИ-сонли,  Фарғона шахар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг 2014 йил 1 апрелдаги 30-сонли буйруғи асосида мактабнинг 2014 йил 1 апрелдаги  44-сонли буйруғи ва чора-тадбирлар режаси Мактабда  31 мартдан 7 апрел кунига қадар “Чет тили ҳафталиги” деб эълон қилинди.ишлаб чиқилди. Мактабда 31 мартдан 7 апрелга қадар инглиз тили синф хоналарини белгиланган талабларга мослигини қайтадан кўриб чиқилди.

 

 

2014 йил 26 ноябрь куни мактабда The importance of English in making prosperious future мавзусида ўқув семинари ўтказилди. Ўтказилган ўқув семинарда бўлим хорижий тиллар методисти А.Рахматова, тарих методисти Х.Ниёзова,  бўлим тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг 42 нафар хорижий тил фанлари ўқитувчилари, бўлим ходимлари  иштирок этишди.

 

 

2013-2014 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2014 йил 3 январдаги “Умумтаълим мактабларининг 2-синфи учун чет тилларидан тайёрланган ўқув дастури ва дарслик мажмуаларини тажриба-синовдан ўтказиш тўғрисида”ги 3-сонли,  Фарғона вилояти ҳокимлиги халқ таълими бошқармасининг 2014 йил 6 январдаги 3-АИ сонли  буйруғи ҳамда  Фарғона шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг 2014 йил  7 январдаги  2/1-сонли буйруғига асосан  мактабнинг 2014 йил 8 январдаги 24-сонли буйруғи ишлаб чиқилган. Мактабда буйруқ асосида 2 “Б” синфида инглиз тили фанидан 2014 йил 13 январдан 20 мартга қадар хафтанинг пайшанба ва жума кунлари  чет тилларидан яратилган ўқув дастурлари ва дарслик мажмуларининг 2-синф ўқувчилари ёши ва психо-физиологик хусусиятларига, ДТС ва ўқув дастурларига мослиги тажриба синовдан ўтказилиб келинди.

2014-2015 ўқув йилида умумтаълим мактабларида чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш  бўйича ишларни ташкил этиш ҳолатини танқидий ўрганиш юзасидан Республика комиссиясининг 2014 йил  29 декабрдаги 07/1-6146-сонли баёни 3-синф дарслик мажмуаларининг ўқувчилар ёши ва психо-физиологик хусусиятларига мослигини аниқлаш, материалларнинг ўқувчилар томонидан ўзлаштириш мониторингини олиб бориш, синфлар ўртасидаги узвийлигини таъминлаш, малакали ўқитувчиларнинг амалиётдаги тажрибасидан келиб чиққан ҳолда камчиликларни бартараф этиш, тайёрланган ўқув дастурлари ва дарслик мажмуаларига ўз вақтида тегишли ўзгартиришлар киритиш учун тажриба–синовдан ўтказишни ташкил этиш, ҳамда халқ таълими вазирлигининг 2015 йил 6 январь кунги 5-сонли  ва бу асосида ишлаб чиқилган вилоят халқ таълими  бошқармасининг  2015 йил 8 январдаги 4-сонли буйруғи, шахар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг 2015 йил  9 январдаги 2-сонли буйруғига асосан  мактабнинг 2015 йил 10 январдаги “Умумтаълим мактабларининг 3-синфи учун чет тилларидан тайёрланган ўқув дастури ва дарслик мажмуаларини тажриба-синовдан ўтказиш тўғрисида”ги 1-сонли буйруғи ишлаб чиқилган. Мактабда буйруқ асосида 3 “А” синфида инглиз тили фанидан 2015 йил 13 январдан 20 мартга қадар хафтанинг сешанба  ва пайшанба кунлари  чет тилларидан яратилган ўқув дастурлари ва дарслик мажмуларининг 3-синф ўқувчилари ёши ва психо-физилогик хусусиятларига, ДТС ва ўқув дастурларига мослиги тажриба синовдан ўтказилиб келинди.

2015 йил 13 февраль куни Фарғона ВПКҚТМОИ хорижий тиллар кафедра мудири Х.Тўхтарова ва шахар, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими инглиз тили методистлари 3-синфда ўтказилаётган тажриба синов жараёнини ўрганиш ва тажриба алмашиш мақсадида келишди. Уларга экспериментатор ўқитувчилар Б.Абдурахмонова ва Ш.Отажонованинг “Our house is big and nice” мавзудаги, инглиз тили фани ўқитувчилари С.Жўраевнинг “I won’t stay in town”мавзудаги, Н.Жўраеванинг “Times, countries and manners”мавзудаги дарслари кўрсатилди. Дарслардан сўнг Х.Тўхтарова ва бир қатор методистлар тажриба синовдан ўтказилаётган дарслик хақида фикр алмашдилар.

 2015 йил 2 март куни мактабга халқ таълими вазирлиги биринчи ўринбосари Б.Х.Дониёров Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил  10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1875-сонли қарори бажарилишини ўрганиш мақсадида ташриф буюрди.  Б.Х.Дониёров мактабнинг инглиз тили фани хоналарини кўздан кечириб,  инглиз тили фани ўқитувчилари билан суҳбат олиб борди.

 

 

 

 

 

 

 

Оставить ответ

*